• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев 2020 йилда Жанубий Корея президенти билан онлайн саммит ўтказади. Хитой раисининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Хитой ҳамда Жанубий Корея билан ҳамкорликдаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар лойиҳалар ижросини танқидий кўриб чиқиш, янги ўсиш нуқталарини белгилашга бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, Хитой ва Жанубий Корея Ўзбекистоннинг стратегик шериклари ҳисобланади. Икки давлат билан ҳам олий даражадаги ташрифлар доирасида кенг кўламли келишувларга эришилган, савдо, иқтисодиёт, инвестиция, гуманитар ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни қамраб олган «йўл харитаси» қабул қилинган.

    Лекин коронавирус пандемияси барча мамлакатлар иқтисодиёти учун кутилмаган синов бўлди. Карантин чекловлари ташқи савдо алоқаларининг қисқаришига, транспорт қатновлари камайишига, инвестиция лойиҳалари кечикишига олиб келмоқда.

    Қайд этилишича, давлат раҳбари 6 октябрь куни Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин билан телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқотда қўшма дастур ва лойиҳаларни тезлаштириш ҳамда уларни амалга оширишда кўмаклашиш, керак бўлса, имтиёзли кредитларни ошириш юзасидан келишиб олинди. 2020 йил охирига қадар давлат раҳбарлари иштирокида онлайн саммит ўтказилиши белгиланди.

    Таъкидланишича, Хитой билан ҳам алоқалар изчил ривожланмоқда. Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга бўлажак давлат ташрифига пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

    Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 4 миллиард долларга, Жанубий Корея билан 1,4 миллиард долларга етди.

    Йиғилишда Президент бу давлатлар билан ҳамкорлик бўйича имкониятлар кўплиги, лекин ҳозирги натижалар етарли даражада эмаслигини таъкидлади. «Йўл хариталари» ижроси оқсаётгани, иш тизимли олиб борилмаётганини жиддий танқид қилди.

    Билдирилишича, 2020 йилда айрим соҳаларда экспорт кўрсаткичлари пасайган. Жумладан, Хитойга экспорт ўтган саккиз ойда тўқимачилик соҳасида 42,3 фоизга, кимё ва нефть-кимё саноатида 33,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беришда 18,1 фоизга камайган.

    Шу даврда Жанубий Кореяга экспорт бўйича Сурхондарё, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида сусткашликка йўл қўйилган.

    Йиғилишда тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари экспортнинг аҳамиятини ҳанузгача чуқур тушуниб етмаётгани, уларнинг бу борадаги иш услуби бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермаётгани кўрсатиб ўтилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари ўз маҳсулотларининг рақобатдошлигини ошириш, таннархини тушириш ва уларни ташқи бозорларга етказиб бериш бўйича янги, самарали таклифлар ишлаб чиқиб, бу масалалар билан доимий шуғулланиши шарт, — деди Президент.

    Хитойнинг очиқ иқтисодий сиёсати ва Ўзбекистоннинг қулай географик жойлашувидан самарали фойдаланиш, Жанубий Корея бозорига юқори қўшимча қийматли маҳсулотларни авиатранспорт орқали ташиш муҳимлиги айтиб ўтилди.

    Маълум бўлишича, охирги уч йилда Хитойдан 3,9 миллиард, Жанубий Кореядан 850 миллион доллар сармоя ўзлаштирилган. Лекин айрим инвестиция лойиҳалари ижроси кечикмоқда.

    Йиғилишда шундай лойиҳалар тармоқ ва вилоятлар кесимида танқидий муҳокама қилинди. Муддатидан ортда қолаётган ёки тўхтаб қолган лойиҳаларни чуқур таҳлил қилган ҳолда уларни жадаллаштириш ва ишга тушириш чоралари белгиланди. Шу билан бирга, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Хитой ҳамда Жанубий Кореядан тўғридан-тўғри сармояларни жалб қилишни кўзда тутувчи янги лойиҳаларни шакллантириш зарурлиги қайд этилди.

    Транспорт, соғлиқни сақлаш, маданий-гуманитар соҳалардаги лойиҳаларнинг бориши ҳам кўриб чиқилди.

    Хитой ва Жанубий Корея билан кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйиш, янги йўналишлар топиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, уларнинг ижросини назорат қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    «Бугун замон ўзгаряпти, талаб ўзгаряпти. Ҳамма тармоқлар таҳлил қилинмоқда. Уларни ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қиляпмиз. Натижа ҳам шунга мос бўлиши керак. Иқтисодий барқарорликнинг кафолати — экспорт ва инвестиция кўрсаткичларини ошириш», — дея таъкидлади Президент.

    Видеоанжуман кўринишида ўтган йиғилишда бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва Ўзбекистоннинг чет мамлакатлардаги элчилари иштирок этиб, экспорт ва инвестиция лойиҳаларидаги қолоқликни бартараф этиш чоралари юзасидан ҳисобот берди.

    Мутасаддиларга барча қўшма лойиҳаларни танқидий кўриб чиққан ҳолда, уларни тезлаштириш ва белгиланган муддатларда сифатли амалга ошириш бўйича янгиланган «йўл хариталари» тайёрлаш ҳамда келгуси йил учун янги истиқболли дастурларни ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

    14.10.2020, 21:22   Изоҳ (0)   27296
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Яшаш учун кураш: Зангиота юқумли касалликлар шифохонасидан фоторепортаж

    14.10.2020, 21:09

    Uzbekistan Airways яқин 6 ой давомида амалга оширадиган рейслар жадвали ҳақидаги хабарларни рад этди

    14.10.2020, 20:57

    Ўзбекистондаги вазирликлардан бирининг 84 нафар ходими меҳмонхонада яшагани учун қарийб 1 млрд сўм тўланди

    14.10.2020, 20:27

    Сардоба сув омбори тақдири ҳақида маълумот берилди

    14.10.2020, 19:36

    Ўзбекистонда 15 октябрь куни ҳарорат 25 даражагача кўтарилади

    14.10.2020, 19:27

    Ғофуржон Мирзаев Тошкентнинг келажаги Сирдарёда эканлигини айтди

    14.10.2020, 18:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Олмаотага кетаётган фуқаро Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган гилам билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.