• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Гитлернинг биринчи рақамли душмани. Чаплиннинг фашизм устидан кулган «Буюк диктатор» фильми ҳақида

    Жасоратли Чарли Чаплин фашизмга қарши «Буюк диктатор» фильмини Иккинчи жаҳон уруши аллақачон Польша, Бельгия ва Голландияни қамраб олган 1940 йилда катта экранларга чиқарган эди. «Дарё» шов-шувларга сабаб бўлган фильм тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Нацизмни пародия ва масхара қилган ажойиб лентанинг кассаси катта муваффақиятларга эришди, ўз ўрнида танқидчиларнинг олқишига сазовор бўлди, шунингдек, бутун дунёга Гитлер ва унинг атрофидагилар мафкурасининг бемаънилигини намойиш этди. Фильмни суратга олиш 1939 йил сентябрда, Учинчи Рейх армияси Польшага бостириб кирганидан бир ҳафта ўтгач бошланди. Кўпчилик ушбу фильм бошқа кўплаб Гитлерга қарши фильмлар сингари экранга чиқа олмаслигига ишонган эди.

    «Буюк диктатор» – бу Чаплиннинг жуда катта тижорат муваффақиятига эришган, аммо сиёсий жиҳатдан қарама-қарши бўлган биринчи овозли фильмидир. Чарли Чаплин комедиянинг классикасига айланган бўлса-да, ижодкорнинг совет мафкура тарафдори сифатида обрўсининг пасайишига ҳисса қўшди ва бу охир-оқибат уни 1952 йилда АҚШдан ҳайдаб чиқарилишига сабаб бўлди.

    «Буюк диктатор» киноасарининг қисқача мазмуни

    Киноасарнинг бош қаҳрамони яҳудий сартароши бўлиб, у Томания (Германия учун киноя) деб номланган мамлакат раҳбарига икки томчи сувдай ўхшаш бўлади. Сартарош самолётдаги бахтсиз ҳодисадан сўнг хотирасини йўқотади ва касалхонага ётади. Бу ерда у ёлғиз яшайди ва касалхона деворлари ташқарисида нима бўлаётганини билмайди.

    Томания диктатори Аденоид Хинкел (Адольф Гитлерга ишора) барча яҳудийларга қарши аёвсиз қирғин ва курашни бошлайди. Унинг азалий орзуси бутун дунёга якка ҳукмронлигини қўлга киритиш. Диктаторнинг асосий ва ягона муаммоси армия учун зарур бўлган катта миқдордаги пул. Уларни беришга тайёр бўлган ягона киши бу катта банкир Эпштейн. Бу пулларга эришиш учун Хинкел ҳаттоки мамлакатдаги яҳудий аҳолисига қарши курашни тўхтатишга тайёр ...

    Келиб чиқиши сартарош бўлган бош қаҳрамон аввал нацистлар жойлашган Геттога, кейин эса концлагерга боради. Концлагердан у Шултз исмли садоқатли дўсти билан биргаликда  фашистларнинг формасини кийиб, қочиб кетади. Ҳарбийлар бош қаҳрамони сартарошни Аденоид Хинкел билан адаштиради. Ҳақиқий диктаторнинг ўзи эса дарё бўйида тинчгина балиқ овларди. Энди бутун дунё тақдири оддий яҳудий сартарошининг қўлида қолади...

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Фильмдаги исмларнинг аксарияти атайин фашистларга ишора қилиб ўйлаб топилганини кўриш мумкин. Аденоид исми Адольф Гитлерни эслатади ва унинг ёрдамчиси Гарбич (инглизча ахлат дегани) Геббелсга ўхшайди. Диктаторнинг иттифоқчиси бўлган Бензино Напалони номи Бенито Муссолинига тегишли.

    1940 йил октябрда фильм АҚШда, декабрда Буюк Британияда намойиш этилди. «Буюк диктатор» Парижни озод қилгандан кейингина 1945 йил апрелида Францияга етиб келди.  Испанияда ва Японияда аниқ сабабларга кўра, лентани намойиш қилиш тақиқланганди. Баъзи гувоҳлар Гитлернинг ўзи фильмни кўрган ва шу фильмдан сўнг у Чарли Чаплинни шахсий душмани деб эълон қилганини айтди. Киноасарда юқоридаги ўхшашликлардан ташқари ўша пайтда бутун дунёни ларзага солиб келган Диктатор қиёфасидаги сартарошнинг оташин нутқидир. Чарли Чаплин айнан шу нутқ орқали фашизм ва инсониятнинг қанчалик абгор аҳволга келиб қолганини англатди.

    Киноасардаги оташин нутқ

    Чаплин бир неча ой давомида машҳур фильмининг якунловчи нутқини тайёрлади ва қайта-қайта диққат билан кўриб чиқди. Натижада, Иккинчи жаҳон уруши пайтида тинчликни таъминлашга чақириқ пайдо бўлди. Ҳолбуки, мазкур нутқ ҳозирги вақтга қадар долзарбдир. Қуйида ўша нутқни келтириб ўтамиз:

    -Кечирасиз, лекин мен император бўлишни хоҳламайман. Бу менинг ишим эмас. Мен ҳеч кимни бошқаришни ёки забт этишни хоҳламайман. Мен ҳаммага – иложи бўлса яҳудий, яҳудий бўлмаган, қора танли ва оқ танли одамга ёрдам беришни хоҳлардим. Барчамиз бир-биримизга ёрдам беришни хоҳлаймиз. Одамлар шундай. Биз азоб чекиш билан эмас, бир-биримизнинг бахтимиз билан яшашни хоҳлаймиз. Биз бир-биримиздан нафратланишни ва бир биримизни камситишни сира хоҳламаймиз. Бу дунёда ҳамма учун жой етарли. Унумдор ва меҳрибон заминимиз ҳар кимни таъминлаши ва қорнини тўйдириши мумкин. Ҳаёт йўлимиз эркин ва чиройли бўлиши мумкин эди, аммо биз йўлдан адашдик.

    – Очкўзлик инсон қалбини заҳарлади, дунёни нафратга тўлдирди, бизни қашшоқлик ва қон тўкишга судраб кетди. Биз тезликни ривожлантирдик, лекин ўзимиздан ортда қолдик. Фаровонлик берадиган техника бизни муҳтожликда қолдирди. Бизнинг билимимиз бизни заҳарханда қилди. Бизнинг ақлимиз эндиликда тошдай совуқ, қаттиқ ва меҳрсиз. Биз жуда кўп ўйлаймиз ва жуда оз ҳис қиламиз. Машиналар ва техникалардан ҳам кўпроқ бизга инсонийлик керак. Ақл-идрокдан ташқари, бизга меҳр ва юмшоқлик керак. Ушбу фазилатларсиз ҳаёт зўравонликдан иборат бўлиб қолади ва инсоният ер юзидан йўқ бўлиб кетади...

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Самолёт ва радио бизни яқинлаштирди. Ушбу ихтироларнинг моҳияти одамларни меҳр-оқибат, умумий биродарликка чорлайди. Ҳозир ҳам менинг овозим бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларга, миллионлаб умидсиз эркаклар, аёллар ва ёш болалар – гуноҳсиз одамларни қийноққа солишга ва қамоққа олишга мажбур қиладиган тизим қурбонларига етиб боради.

    – Мени эшитганларга айтаман: тушкунликка тушманг! Ҳозир бошимизга тушган бахтсизлик бу шунчаки ўтмиш сарқити бўлган очкўзлик, тараққиёт йўлидан қўрққан одамларнинг аччиқланиши холос. Халқдаги нафрат аста-секин сўнади, диктаторлар ўлади ва улар халқдан олган куч халққа қайтади. Одамлар ўлиши мумкин, озодлик эса ҳеч қачон ўлмайди.

    – Аскарлар! Сизни хўрлайдиган, сизни қулга айлантирадиган, гўёки ҳаётингизни асраб қўядиган, нима қилиш кераклигини, нимани ўйлашингизни ва нимани ҳис қилишингизни сиз учун ҳал қиладиган ҳайвонлар билан саломлашманг! Сизни улар ўқитади, овқатлантиради, сизга ҳайвонга қилган каби муомала қилади, сизни бир халта гўштдай қурбон қилади.  Ўзингизни юраклари ва ақллари машинага айланиб қолган ушбу жирканч одамлар қўлига топширманг! Сиз машина эмассиз! Сиз чорва эмассиз! Сиз эркакларсиз! Инсониятга бўлган муҳаббат юракларингизда яшайди! Сиз нафратланмайсиз! Нафрат биз учун, аслида, умуман ёт нарса! Аскарлар! Қуллик учун курашманг! Эркинлик ва ҳурлик учун курашинг!

    Фильмнинг суратга олиниши халқаро зиддиятнинг юзага келтирди. Қўшма Штатлар ва Германия ўртасидаги нейтрал муносабатларга зарар етказмаслик учун ушбу фильм чиқарилмаслиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бу эса Чаплиннинг бошқа студиялардан молиявий ва ижодий жиҳатдан мустақил экани сабабли содир бўлмади. Бундан ташқари, намойишнинг қолдирилиши Чаплинни банкротликка олиб келар эди, чунки у фильмга 1,5 миллион доллар сармоя киритган эди.

    Фильмдан кейинги воқеалар

    Чарли Чаплин 1938 йилда ўзининг биринчи «Буюк диктатор» овозли фильми устида иш бошлади. Машҳур комедиячи Европада содир бўлаётган воқеаларга хотиржам қараб туролмади: Италияда фашизм, Германияда нацизм! Актёр бутун цивилизациялашган дунё мамлакатларининг яҳудийларни оммавий таъқибини ёки фюрернинг янги жаҳон урушига очиқ тайёргарлигини сезиб сезмаганликка олишини кўриб ғазабланди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Чаплин Гитлерни фақат кулги ва масхара билан мағлуб этиш мумкинлигига амин эди. Диктаторнинг исмини (унинг исми Аденоид Хинкел), шунингдек, энг яқин шерикларининг исмларини ўзгартириб, Чарли ҳамма нарсани мутлақо таниб оладиган қилди: мўйлов, ҳарбий форма, эксцентрик хатти-ҳаракатлар, имо-ишоралар ва интонациялар. Аммо комедия қироли бу ишга журъат қилиб  ҳамма нарсани хавф остига қўйди. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг, Америка ҳукумати Чарли Чаплинни СССРни очиқчасига қўллаб-қувватлагани ва иккинчи фронтни эрта очишга чақиргани учун кечирмади.

    Унга коммунист деган ном берилди. 1952 йилда Чаплин Америкадан Британияга ўзининг «Рампа чироқлари» фильмининг Европадаги премьерасида иштирок этиш учун учиб кетди. Ўша пайтдаги Федерал қидирув бюроси директори Эдгар Гуввер Чаплиннинг қайтишига йўл қўймаслик учун бор кучини ишга солди. Буюк комедиячи Швейцарияда яшашга мажбур бўлди. У 1972 йил апрелида, Оскар олиш учун учиб келганидагина яна Америка тупроғига қадам қўйди.

    «Буюк диктатор» ҳақидаги иш матбуотда кенг ёритилди. Жуда катта шов-шувларга сабабчи бўлди. Гитлер 1945 йилда бункерларнинг бирида ўз жонига қасд қилди ва Чарли Чаплин 1977 йилда Швейцарияда уйқусида вафот этди. 1978 йил 1 мартда унинг кўмилган жасади ўғирлаб кетилган. Жиноятчилар яхши мукофот олишга умид қилган, бироқ полиция томонидан тезда топилиб, ҳибсга олинган эди. Чарли Чаплиннинг қолдиқлари атиги икки ойдан кейин Женева кўли бўйидан топилди. Қолдиқларни қайта икки метр қалинликда бетон остига кўмишга мажбур бўлинди. «Буюк Диктатор» фильми бешта Оскарни қўлга киритди ва қалбларни ларзага солган буюк режиссёр, актёр ва комикнинг шоҳ асарларидан бири бўлиб қолди.

    Абдулазизхон Акрамов тайёрлади.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    15.10.2020, 14:59   Изоҳ (0)   40513
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Бразилиянинг «Канизак Изаура» сериали бош қаҳрамонлари 44 йилдан сўнг

    14.10.2020, 18:24

    Машҳур фильмлардаги иккинчи даражали роллардан воз кечган Болливуд юлдузлари (фото)

    13.10.2020, 16:57

    Экрандаги муҳаббат: бир неча бор севишганлар ролини ижро этган Голливуд юлдузлари (фото)

    13.10.2020, 12:59

    Ташқи кўриниш истеъдоддан устун эмаслигини исботлай олган актрисалар (фото)

    12.10.2020, 20:58

    Амитабҳ Баччан 78 ёшда: Актёрнинг ўғли Абҳишек унинг оилада қандай инсон эканлиги ҳақида сўзлаб берди

    12.10.2020, 15:55

    Фото: Фильмларда реал ҳаётдан кўра чиройлироқ кўринадиган юлдузлар

    11.10.2020, 17:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.