Португалия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг 3-тури доирасида ўтказилган Францияга қарши учрашувда дуранг қайд этди (0:0).
Мазкур учрашув португаллар устози Фернанду Сантуш учун терма жамоа бош мураббийи сифатидаги 75-ўйин бўлди. Шу тариқа у ушбу кўрсаткич бўйича Луис Фелипе Сколарининг натижасини янгилади (74 ўйин).
Жамоа Сантушнинг қўл остида ўтказилган 75 ўйиннинг 46 тасида ғалабага эришган бўлса, 18 бор дуранг қайд этган. Яна 11 ўйинда эса мағлубият аламини тотиб кўрган.
66 ёшли мутахассис жамоани Евро—2016 ва 2019 йилги Миллатлар Лигасида ғолибликка олиб келган.
Маълумот учун, Сантуш жамоа бошқарувини 2014 йилда қабул қилиб олган.
Изоҳ (0)