• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Женоа»га ўтиш, болалиги, амалга ошган орзулари, «Челси» ва Ривалдо ҳақида Элдор Шомуродов билан катта интервью

    Элдор Шомуродовнинг Италияга кўчиб ўтиши ортда қолган трансфер ойнасининг энг кутилмаган воқеаларидан бири бўлди. Сентябрь ойининг охирида «Женоа» «Ростов»га таклиф билан чиқди, бир неча кундан сўнг эса бу курашга «Верона» ва «Фиорентина» ҳам қўшилди. Табиийки, рақобатдан ғолиб чиқиш учун генуяликлар таклифни яхшилашга мажбур бўлди ва якунда Элдор трансферини амалга оширишга эришди.

    Россиянинг Sport24 нашри Элдор Шомуродов билан интервью уюштириб, ундан «Ростов»даги мураббийи Валерий Карпин, болалиги ва амалга ошган орзулари ҳақида сўради. «Дарё» эса ўқувчиларга мазкур интервьюни ўзбек тилида тақдим этади.

    — Шартнома имзолагандан сўнг терма жамоага ихтиёрига қўшилгандингиз. Ҳозир қаердасиз?

    — Истанбулдаман, аэропортда. «Женоа» федерацияга мурожаат қилиб, тезроқ жамоага қўшилишим ва кундалик масалаларни ҳал қилишим учун мени қўйиб юборишни сўради. Мисол учун турар жойни ижарага олиш масаласи. Бунга имконият яратиб бергани учун Вадим Абрамов ва бутун мураббийлар штабидан миннатдорман. Албатта, агар расмий ўйинлар бўлганида, эрта кетиш ҳақида гап-сўз ҳам бўлмасди.

    — Сиз ва «Женоа». Бу қандай содир бўлди?

    — Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Қаҳҳор Мўминов (Элдорнинг агенти) қўнғироқ қилиб, шундай вариант борлиги ва уни кўриш чиқиш кераклигини айтди. Мен дарҳол рози бўлдим. Боиси болалигимдан Европада ўйнашни орзу қилардим. Бошидан бунга интилардим. Қайси мамлакат ёки жамоада бўлишининг аҳамияти йўқ, шунчаки ўзимни ўша ерда синаб кўришни ва нималарга қодирлигимни кўришни хоҳладим.

    Фото: Twitter/@GenoaCFC

    Фото: Twitter/@GenoaCFC

    — Кўпчилик сўнгги паллагача «Манчестер Юнайтед» ва «Барселона» каби жамоалардан таклифларни кутади. Уларнинг айтишича, топ бўлмаган клубга боришдан маъни йўқ ва ундан кўра Россияда қолган яхшироқ.

    — Топ клублар таклифини кутишдан фойда йўқ. Сиз фақат вақтингизни йўқотасиз, холос. Мен ҳам «Ростов»да қолишим мумкин эди, менга у ерда ҳамма нарса ёқар ва жуда қулай эди. Аммо Европа ҳақидаги ўйлар миямда азалдан тўпланиб келган. Шу тариқа имконият пайдо бўлиши билан унга рози бўлдим.

    — Сўнгги дақиқаларда «Верона» ва «Фиорентина» сизни ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Сиз ушбу вариантларни кўриб чиқдингизми ёки бошидан «Женоа»га эътибор қаратганмидингиз?

    — Бу ҳақида интернет орқали билдим. Ўша пайтда «Женоа» билан музокаралар якунланганди, биз сўнгги деталларни муҳокама қилаётгандик. Бошқа вариантлар ҳақида ўйламаётган ҳам эдим.

    — Ушбу ёзда сизда бошқа таклифлар ҳам бормиди?

    — Испаниядан, Бельгиянинг «Генк»идан таклифлар бўлди. Бунгача, йил бошида «Штутгарт» (Германия — «Дарё») варианти ҳам бор эди.

    — «Женоа» таклифи пайдо бўлганида Карпин нима деди?

    — Мен дарҳол унга ўзимни синаб кўрмоқчи эканлигимни айтдим. У эса мени футболчи сифатида тушунишини, лекин мураббий сифатида кетишимни хоҳламаслигини ва «Ростов»да керак эканлигимни айтди. Шунингдек, у агар раҳбарият трансферни маъқулласа, бунга аралашмаслигини ваъда қилди. У ва клубдан орзумни тушунгани учун жудаям миннатдорман.

    — Хайрлашув видеосида Карпин сизга «йиғлама» деди. Айтинг-чи, ростанам йиғламадингизми?

    — Тан оламан, кўз ёшларимни тийиб тура олмадим. Бир томондан, орзуларим амалга ошаётганди, бошқа томондан эса кетиш жуда қайғули бўлди.

    — Instagram’да Карпин: «Арзимайди, қийшиқоёқ», – деб ёзганига қандай муносабат билдирдингиз?

    — Жуда яхши қабул қилдим. Бу ҳазил эканлигини тушундим. Машғулот пайтида мен ундан доимо шундай нарсаларни эшитганман, бу одатий ҳол. Карпин билан доимо яхши муносабатда бўлганмиз. Масалан, кетишимдан олдин Валерий Георгич кулиб менга шундай деди: «Сен, қийшиқоёқни ким ҳам бунча пулга оларди».

    — «Спартак»да кўпчилик Карпиннинг ҳазилларидан ранжирди.

    — Мен ҳар доим ҳазилга ижобий муносабатда бўлганман. Аммо Георгич билан кўпинча жиддий, ҳатто қаттиқ суҳбатлар бўларди. Мен уни ҳар доим ҳақиқатни айтгани учун жуда ҳурмат қиламан. Мен ҳатто жавоб беролмасдим, чунки тушунардимки, Карпин ўзи ҳам футболчи бўлган, агар у бирон бир нарсани маслаҳат берса, уни эшитиш ва сўраганини қилиш лозим.

    — Бир йил олдин сиз у баҳслашган экансиз: агар 4 та учрашувда 3 та гол ура олмасангиз, сочингизни калга олдирардингиз, шундайми?

    — Ҳа шундай (кулади). Гарчи ўзимни сочсиз қолишга руҳан тайёрлаган бўлсам-да, ғолиб бўлдим.

    — Карпин қандай шартни бажариши керак эди?

    — Ҳеч қандай (кулади). У шунчаки Ҳорикка (Ҳорен Байрамян «Ростов» футболчиси – «Дарё») яқинлашди ва шундай деди: «Агар иккита гол урмасанг, сочингни олиб ташлайсан». Кейин эса менга қараб: «Сен эса учта урасан», – деди.

    — «Женоа»да 61-рақамни олдингиз. Бу Ростов вилоятининг минтақавий коди.

    — Бу ғояни дўстим таклиф қилди. У шундай деди: «Агар ҳали рақам танламаган бўлсанг, 61-рақамни ол, бу бизнинг минтақамизнинг кодидир, ростовлик мухлислар бундан хурсанд бўлади». «Женоа»да барибир 14-рақам банд экан, шунинг учун «Ростов» ва клуб мухлисларига миннатдорчилик билдиришни маъқул кўрдим.

    — Аввалроқ сиздан Роналдудан кўпроқ гол урасизми, деб сўрашди. Планкани бироз туширамиз: Миранчукдан (Россиялик футболчи, ёзда Москванинг «Локомотив» клубидан «Аталанта»га ўтди) кўпроқ гол урасизми?

    — Эшитинг, гол уришдан аввал рақобатда ғолиб чиқиш керак. Менинг биринчи вазифам – таркибда ўз ўрнимни эгаллашдир. Голлар сонига эса кейинроқ аниқлик киритамиз.

    — Миранчук билан ёзишмадингизми?

    — Ростини айтсам, у билан таниш эмасман. Аммо бу ерда, эҳтимол, учрашишимиз мумкин. Алексей агентлар орқали менга SMS юборди. Бу ёқимли бўлди.

    — Айтайлик, «Зенит» «Женоа»дан яхшироқ шартнома таклиф қилганида, барибир Италияга кетардингизми?

    — Мен барибир кетган бўлардим, чунки бошиданоқ агентимга фақат Европага кетишимни айтганман. Бунгача ҳам узоқ вақт давомида Қатар, Саудия Арабистони ва Хитой клубларидан вариантлар бор эди, лекин уларни кўриб ҳам чиқмадим. Мен учун пул асосий нарса эмас.

    Фото: Sky Sports

    Фото: Sky Sports

    — «Женоа»да маошингиз «Ростов»дагига қараганда кўпми?

    — Ҳа.

    — Италияликлар саккиз ой ичида учта гол урган ҳужумчини сотиб олганидан кўпчилик ҳайрон бўлди. Самарадорлик нима сабабдан тушиб кетди?

    — Оҳ, бу жуда қийин савол. Нима десам ҳам, бу баҳона ва ўзимни оқлаш бўлиб кўринади. Менимча, карантин таъсир қилди. Бизни хонага қамаб қўйишди ва ҳеч қаерга чиқишга рухсат беришмади – фақат тренажёр велосипедида ишладик ва пресс машқларини бажардик. Бу ҳар кимга ҳар хил таъсир кўрсатди: кимдир тезда жисмоний ҳолатини тиклаган бўлса, мен учун жуда узоқ вақт кетди.

    — Карпин бунга сизнинг уйланганингизни сабаб қилиб кўрсатганди.

    — Ҳамма уйланади-ку! Агар шундай бўлса, ҳамма секинлашиши керак (кулади). Менимча, бу таъсир қилмайди.

    — Уйланишдан олдин Омина (Элдорнинг рафиқаси) билан қанча учрашдингиз?

    — Икки ой.

    — Оҳо...

    — Ҳа. Уйланиш вақти келди деб қарор қилдим. Келин қидирдим ва мен уни топдим.

    — Европани орзум деб айтдингиз. Болалигингизда Италияда ўйнайман деб тасаввур қилганмидингиз?

    — Орзу қилишим мумкин эди, бироқ тасаввур қила олмасдим. Яқин вақтгача Россия чемпионатининг юлдузларини ҳам фақат телевизорда кўрардим. Эсимда, «Ростов»га келишим билан мени «Зенит»га қарши ўйинда туширишган.Ўшанда Бранислав Иванович «Зенит»да ўйнарди. Болалигимдан «Челси»нинг мухлисиман ва унинг «кўк»лар сафидаги ўйинларини телевизорда томоша қилардим.

    — А Серияни ҳам томоша қилармидингиз?

    — Тўғрисини айтсам, камдан кам футбол томоша қиламан. Фақат Чемпионлар Лигаси ёки «Челси» ўйинларини кўраман.

    Фото: Instagram / @shomurodov.элдор

    Фото: Instagram / @shomurodov.элдор

    — Қандай қилиб футбол ўйнашни бошлагансиз?

    — Оилам футбол оиласи. Дадам, икки амаким ва акам футболчи бўлган. Бобом эса мураббий. Дадам ҳам ҳужумчи эди. Эсимда йўқ, лекин у яхши ўйнаган дейишади. Афсуски, жароҳатлар туфайли фаолиятини эрта якунлаган. Амаким «Насаф» билан ОФК Кубогини, «Бунёдкор» билан эса Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган. Мен олти ёшимдан машқ қилишни жуда хоҳлардим, лекин улар фақат биринчи синфдан бошлаб рухсат беришган. Мен етти ёшга тўлгунча кутишим керак эди. 12 ёшимда эса мени «Машъал» академиясига олиб боришди. Бу Ўзбекистондаги биринчи рақамли академия.

    — «Челси»га муҳаббатингиз қаердан пайдо бўлган?

    — Очиғини айтсам, билмайман ҳам. Менимча, ҳаммаси болалигимда «Челси» формасини олиб беришганидан кейин бошланган. Фернандо Торрес ва Дрогбанинг ўйинларини ёқтирардим.

    — Ўзбекистонда бир сафар Ривалдонинг қўлидан етаклаб чиққан экансиз.

    — «Машъал» академиясида ўйнаганимда, амаким Илҳом асосий таркибда ўйнарди. Мен ҳар доим унинг қўлидан ушлаб майдонга чиқардим. Аммо бир сафар «Бунёдкор» футболчилари билан чиқишимиз керак бўлиб қолди. У ўша пайтда «Қурувчи» деб номланарди. Менга эса Ривалдо тушиб қолди. Роса ҳаяжонланганман, очиғи бунга ишона олмаганман.

    — Ўзбекистондан Италияга учиб кетдингиз. Кейинги сафар келганингизда, ўзингиз билан қанча «Женоа» либосини оласиз?

    — Оҳ, ҳатто тасаввур ҳам қила олмайман. Каттагина сумка олсам керак. Менимча, бу менинг қандай ўйнашни бошлашимга боғлиқ бўлади. Агар яхши ўйнасам, чамадон ҳам етмаса керак. Ёмон ўйнасам, ҳеч кимга менинг футболкаларим керак бўлмайди.

    Мавзуга доир:

    • «Женоа» ҳужумчилар «кушанда»сими? Элдор Шомуродовни Италияда нималар кутмоқда?
    • Италянча ош. Элдор Шомуродов ва «Женоа» ҳақида

    12.10.2020, 10:01   Изоҳ (0)   40748
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Миллатлар Лигаси. Франция ва Португалия ўртасидаги баҳсда ғолиб номи аниқланмади, Италия ва Россияда ҳам дуранг

    12.10.2020, 01:59

    #Instasurat: Ниқоб таққан Роналду ва Пепе, миллий жамоадаги бахтиёр Месси, Ҳоланд ва унинг шахсий плеймейкери

    11.10.2020, 23:59

    Миллатлар Лигаси. Англия Бельгиядан ғалабани тортиб олди, Нидерландияда кутилмаган дуранг. Ҳоланднинг учта голи Норвегияга 3 очко келтирди

    11.10.2020, 23:08

    «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» клублари Англиядаги 2 та мусобақадан воз кечишни таклиф қилди

    11.10.2020, 22:06

    Теннис. Рафаэль Надаль «Ролан Гаррос» финалида Новак Жоковичга имкон қолдирмади

    11.10.2020, 21:05

    Англия Премьер Лигасида иштирок этадиган жамоалар сони 18 тагача қисқариши мумкин

    11.10.2020, 20:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.