• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сардобадаги тошқинда уйсиз қолиб, молхонада яшаётган оилага кредитга янги хонадон сотиб олиш таклиф қилинди

    Тадбиркор ва блогер Азиза Умарова ўзининг Telegram’даги саҳифасида «Сардоба харобаларида» номли пост қолдириб, унда Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, «Ҳақиқат» маҳалласида илгари молхона, омборхона бўлган жой энди бир оила учун бошпанага айланганини ёзди.

    Фото: Telegram / Азиза Умар кундалиги

    Фото: Telegram / Азиза Умар кундалиги

    Унинг айтишича, оила 44 ёшли идиш ювувчи бўлиб ишлайдиган аёл Г.А., унинг «санитарка» бўлиб ишлайдиган, турмуши ўхшамаган 25 ёшли қизи ва унинг 5 ёшли ўғли ҳамда 16 ёшли яна бир қизидан иборат. Бу оила сув тошқинидан жабрланганлар сифатида ҳеч қандай моддий ёрдам олмаган. Уйининг кадастри бўлмагани учун давлат уларга уй бермаган, ўрнига беш қаватли янги уйдан кредитга хонадон сотиб олишни таклиф қилишган.

    Азиза Умарова Сардобада жабр кўрган одамларнинг муаммоларига эътибор қаратишни сўраб, ушбу оила ва унга ўхшаганларга уй беришни илтимос қилган.

    Бунга муносабат билдирган Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Сардобадаги тошқиндан сўнг ушбу оила Сардоба сув омборидаги техноген ҳолат сабаб юз берган сув тошқинига қадар Г.А. набираси ва икки нафар қизи билан укасининг уйида бирга яшаб келган. Уй эса укасининг рафиқаси номида бўлиб, етказилган зарарини қоплаш мақсадида ҳозирда янги қурилаётган уй-жойлардан бири берилиши назарда тутилган ва ҳужжатлари қабул қилинган. Шунингдек, унга ҳукумат томонидан 40 миллион сўмлик компенсация пули, маиший техника учун сертификат берилган.

    Г.А. ва унинг фарзандлари ҳам эътибордан четда қолмаган. Боқувчиси йўқлиги, бунинг устига, икки нафар қизи ва набираси билан яшаётганлиги инобатга олиниб, унга ҳам 40 миллион сўм пул, маиший техника учун сертификат ажратилган.

    Тошқиндан сўнг барча эвакуация қилинганлар қаторида Г.А. ҳам оила аъзолари билан туман марказидаги коллеж ётоқхонасига жойлаштирилиб, етарлича озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминланган. Аммо у коллеж ётохонасида маълум муддат яшагач сув тошқинига қадар истиқомат қилган хонадонининг илгари молхона, омборхона ўрнида фойдаланилган қисмига келиб жойлашган.

    Куз мавсумининг ёғингарчиликлари ҳисобга олиниб, туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи томонидан Г.А. ва унинг оила аъзолари автобус билан туман марказидаги коллеж ётоқхонасига яна олиб келинган. Иссиқ овқат, кийим-кечак билан таъминланган бўлса ҳам, сабабсиз равишда яшаш учун яроқсиз бўлган жойга яна қайтиб кетган.

    «Аён бўлишича, Г.А. бундай хатти-ҳаракатлари билан талафот кўрган аҳоли учун қурилаётган уйлардан ўзи ва оиласи учун ҳам ажратилишини хоҳламоқда. Бироқ белгиланган тартиб-қоидалар мавжуд», — дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида. Яъни, юқорида таъкидланганидек, Г.А. талафотдан олдин яшаган хонадони укасининг турмуш ўртоғи номида бўлганлиги сабаб унинг номига ҳужжатлар расмийлаштирилган.

    Қайд этилишича, шундай бўлишига қарамай, фуқаронинг оилавий шароити ҳисобга олиниб, айни кунларда Г.А.га «Ҳақиқат» маҳалласида қурилаётган уй-жойлардан ипотека кредити асосида хонадон ажратилиши учун керакли ҳужжатлар вилоят ишчи гуруҳи томонидан қабул қилинган ва ўрганилиш жараёнида.

    Мавзуга доир:

    • Молия вазири Тимур Ишметов Сирдарёга ажратилган маблағларнинг ҳали ярми ҳам ишлатилмаганини маълум қилди
    • Танзила Норбоева: «Сардоба фожиаси сабаблари, керак бўлса, сабабчилари ҳам аниқланади»

    04.10.2020, 22:21   Изоҳ (0)   37931
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекнинг тарихидаги энг қора кунлардан бири...»

    04.10.2020, 20:05

    Маҳалла вазирлиги Тошкент вилояти бош инфекционисти қамоққа олинганидан ташвишдалигини билдирди

    04.10.2020, 19:20

    «Чинни бозор»даги тадбиркорларга пахта терими учун 1,5 млн сўмдан «солиқ солингани» ҳақидаги хабарлар рад этилди

    04.10.2020, 18:21

    «Тазйиқ ўтказилмаган, жароҳатлар аниқланмаган». Прокуратура «конденсат иши» бўйича айбланувчилар ДХХ ҳибсхонасида қийноққа солинганини рад этди

    04.10.2020, 16:45

    МИБ: Наманганда ўзини ёқиб юборган аёлнинг онасига ижро ҳаракатларини бажаришини сўраб 30 дан ортиқ марта мурожаат қилинган

    04.10.2020, 15:49

    Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистоннинг ЯИМ бўйича 2021 йил прогнозини пасайтирди

    04.10.2020, 14:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.