• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тазйиқ ўтказилмаган, жароҳатлар аниқланмаган». Прокуратура «конденсат иши» бўйича айбланувчилар ДХХ ҳибсхонасида қийноққа солинганини рад этди

    Қашқадарё вилояти прокуратураси «Дарё» интернет-нашрида 4 октябрь куни эълон қилинган «‘Агар молга бизни қийнагандек азоб беришса, у ҳам гапириб юборарди’. ‘Кондесат ишиъда айбланаётган қашқадарёликлар ДХХ ҳибсхонасида қийноққа солинганини айтди» сарлавҳали очиқ суд мажлисидан тайёрланган репортажга муносабат билдирди.

    Дилшод Умаров.

    Дилшод Умаров.
    Фото: «Дарё»

    Репортажда «конденсат иши»да айбланаётган Алишер Гулистонов ва Дилшод Умаров ДХХ тергов ҳибсхонасидаги тергов жараёнида қийноққа солингани, соатлаб қўлидан осиб қўйилиб, руҳий ва жисмоний босим ўтказилганини, агар «терговчиларнинг айтганини қилмаса, отаси ва акасини қаматиб юбориш билан қўрқитгани»ни айтган.

    Алишер Гулистонов.

    Алишер Гулистонов.
    Фото: «Дарё»

    «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги қонунининг 8-моддасида қамоққа олинганлар ИИВ ва ДХХ органларининг тергов ҳибсхоналарида сақланиши кўрсатилган. Қашқадарё вилояти прокуратураси баёнотига кўра, «конденсат иши»да айбланаётганлар орасида ички ишлар органлари ходимлари борлиги, «терговнинг холисона ўтказилиши, тергов сирининг фош этилишини олдини олиш мақсадида» қамоққа олинган айбланувчилар ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармасининг тергов ҳибсхонасида сақланган.

    Мавзуга доир: Қашқадарёда 31 нафар фуқаро «конденсат иши»да айбланмоқда. Уларга ИИБ масъули ёрдам бергани айтилмоқда

    «Терговда айбланувчиларнинг ҳимоя ҳуқуқи таъминланиб, улар билан боғлиқ барча тергов ҳаракатлари ҳимоячилари иштирокида Жиноят-процессуал кодексининг 91-моддасига асосан видеоёзув воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказилган бўлиб, айбланувчиларга 24 маротаба ҳимоячилари билан холи учрашишлари, ўрнатилган тартибда 8 маротаба яқин қариндошлари билан учрашишлари ва 7 маротаба телефон орқали сўзлашишлари таъминланиб, ҳар уч кунда тиббий кўрикдан ўтказиб борилган», -- дейилади Қашқадарё прокуратураси баёнотида.

    Шунингдек, тергов органи томонидан Жиноят-процессуал кодексининг 142-моддасига асосан, қамоқда сақланган айбланувчилар билан ҳимоячилари иштирокида гувоҳлантириш тергов ҳаракати ўтказиб борилган ва бунда, вилоят прокуратурасининг қайд этишича, айбланувчиларда тан жароҳатлари аниқланмаган. «ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармасининг тергов ҳибсхонасида видеокузатув воситалари ўрнатилган бўлиб, қамоққа олинган айбланувчиларга нисбатан тергов ҳибсхонасида жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилмаган», -- дейилади прокуратура ахборотида.

    Аввал хабар берилганидек, мазкур жиноят иши ҳозирда жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида кўриб чиқилмоқда. Қашқадарё вилоят прокуратураси баёнотида алоҳида таъкидланишича, «айбланувчиларнинг уларга нисбатан жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказилганлиги ҳақидаги важларига суд томонидан ҳам ҳуқуқий баҳо берилади».

    04.10.2020, 16:45   Изоҳ (0)   32891
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    МИБ: Наманганда ўзини ёқиб юборган аёлнинг онасига ижро ҳаракатларини бажаришини сўраб 30 дан ортиқ марта мурожаат қилинган

    04.10.2020, 15:49

    Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистоннинг ЯИМ бўйича 2021 йил прогнозини пасайтирди

    04.10.2020, 14:50

    Сурхондарёдаги 6,5 млрд сўмга қурилган кўприк 9,6 млрд сўмга таъмирланадиган бўлди

    04.10.2020, 14:16

    Касби ҳокими Тўхтамурод Мейлиев туман аҳолисидан узр сўради

    04.10.2020, 13:20

    «Агар молга бизни қийнагандек азоб беришса, у ҳам гапириб юборарди». «Конденсат иши»да айбланаётган қашқадарёликлар ДХХ ҳибсхонасида қийноққа солинганини айтди

    04.10.2020, 10:22

    Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашда ёрдамга келган россиялик тиббиёт ходимлари гуруҳининг Ўзбекистондаги миссияси якунланди

    04.10.2020, 09:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.