• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрдўғон Сурия шимолида янги ҳарбий операция бошлашга тайёрлигини билдирди

    Сурия ҳудудидаги жангарилар мамлакат ҳудудидан чиқиб кетмаса, Туркия уларга қарши янги ҳарбий операция бошлаши мумкин. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилган, деб хабар берди НТВ.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    «Сурияда ҳали ҳам террорчилар эгалик қилаётган ҳудудлар мавжуд, у ерлар бизга ваъда қилинганидек, жангарилардан тозаланади ёки биз бориб, ўзимиз бу ишни амалга оширамиз» — деган у.

    Эрдўғон Анқаранинг Суриянинг Идлиб вилоятида янги ижтимоий фожиа рўй бермаслиги учун ҳар қандай чоралар қўллашга тайёрлигини билдирган.

    Сентябрь охирида Сурия ТИВ раҳбари Валид Муаллим Туркия ҳамда АҚШни мамлакат ҳудудида босқинчилик ҳаракатларини амалга оширганликда айблаган. Вазирнинг сўзларига кўра, Анқара Сурия ҳудудида «Жабхат ан-Нусра» террорчилик гуруҳига кўмак беришда давом этмоқда. Муаллим Дамашқнинг ўз ҳудудлари босиб олинишига қарши туришга тайёрлигини айтган.

    Туркиянинг аввалги ҳарбий операцияси 2019 йил 9 октябрда бошланган ва «Тинчлик булоғи» номини олганди. Ушбу ҳарбий ҳаракатлар Анқара террорчи деб ҳисобловчи курд жангари гуруҳларига қарши қаратилган, мамлакат уларни Суриядан сиқиб чиқариб, ўз ҳудудидаги қочоқлар учун хавфсиз ҳудуд тузишни режалаштирганди. Кейинчалик 2019 йил 17 октябрда АҚШ ҳамда Туркия Анқаранинг ҳарбий операциясини беш кунга тўхтатишни келишиб олди. Ушбу оралиқда курд жангарилари гуруҳи уруш кетаётган ҳудудни тарк этиши лозим эди.

    2019 йил 22 октябрда Сочида ўтган музокараларда Россия президенти Владимир Путин ҳамда Туркия давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурия шимоли-шарқини инқироздан олиб чиқиш борасида музокаралар олиб бориб, келишув имзолаган.

    Мавзуга доир: Дунё сиёсий майдонидаги яна бир тўқнашув. Эрдўғон ва Асад ўртасидаги зиддиятнинг охири нима бўлади?

    Аммо шунга қарамай, Дамашқ ҳамда Анқара ўртасидаги келишмовчилик ҳанузгача давом этмоқда. Январь ойида Сурия ҳукумати қўшини Идлиб томон ҳаракатланишни бошлади. Туркия 33 нафар ҳарбийининг ҳалок бўлганини эълон қилди. Туркия Суриянинг ҳаракатига жавобан Дамашқ қўшинига қарашли 200 та нишонга ҳаводан зарба йўллади. Июнь ойида эса курдларга қарши янги жанговар операция бошланди.

    Россия мудофаа вазирлиги Сурия қўшинларининг Идлибда «Хайят Таҳрир аш-Шом» гуруҳининг жангариларига қарши уруш олиб бораётгани ва ушбу гуруҳга Анқара ҳомийлик қилишини билдирган.

    Кейинчалик 1 июлда Россия, Туркия ҳамда Эрон давлат раҳбарлари араб давлатининг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги ҳақида қўшма баёнотни эълон қилди.

    04.10.2020, 20:21   Изоҳ (0)   27144
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оқ уй Трампда COVID-19 аниқлангандан сўнг унинг аҳволи ёмонлашганини тасдиқлади

    04.10.2020, 17:20

    Францияда COVID-19’га чалиниш бўйича кунлик антирекорд янгиланди

    04.10.2020, 16:17

    Буюк Британия Туркияни коронавирус бўйича хавфсиз мамлакатлар рўйхатидан чиқариб ташлади

    04.10.2020, 15:17

    Россияда яратилган «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси Венесуэлага юборилди

    04.10.2020, 11:04

    Озарбайжон президенти Тоғли Қорабоғга туташ ҳудуддаги қишлоқ қўлга киритилганини маълум қилди

    03.10.2020, 23:30

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат аҳолисига мурожаат қилиб, Озарбайжон ва Туркиянинг мақсади арманларни қириб ташлаш эканини айтди

    03.10.2020, 23:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.