Озарбайжон армияси Тоғли Қорабоғга туташ ҳудуд ҳисобланувчи Мадагиз қишлоғини назорати остига олди. Бу ҳақда мамлакат президенти Илҳом Алиев маълум қилган.
«Бугун Озарбайжон қўшини Мадагизга мамлакат байроғини ўрнатди. Мадагиз энди бизники», — деб ёзган Алиев Twitter’да.
Тоғли Қорабоғдаги икки давлат, яъни Арманистон ҳамда Озарбайжоннинг кенг миқёсдаги ҳарбий ҳаракатлари 27 сентябрдан буён давом этмоқда. Низога нима сабаб бўлгани маълум эмас, Озарбайжон ҳам Арманистон ҳам бир-бирини провакация қилганликда айбламоқда.
Алиевнинг баёнотигача иккала давлат вакиллари томонидан муайян ҳудуднинг эгаллаб олингани борасида хабарлар берилмаганди.
Изоҳ (0)