Ўзбекистонда 2020/2021-ўқув йили учун ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларининг натижалари 25 сентябрь куни 15:00 да ДТМнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади, дея хабар бермоқда марказ ахборот хизмати.

Фото: «Дарё»

Абитуриентлар талаба бўлгани ҳақида қуйидаги 3 усул орқали билиб олиши мумкин:

Абитуриентнинг шахсий кабинети орқали:

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида ҳар бир абитуриент учун шахсий кабинет яратилган бўлиб, абитуриентлар биринчи усулда abitur.dtm.uz сайтидаги шахсий кабинетига кириш орқали танлов натижаларини билиш мумкин.

SMS хабарнома хизмати орқали:

Абитуриентлар танлов натижаларини 5100 рақамига абитуриент ID рақамини юборган ҳолда билишлари мумкин. Бунда SMS юборилган телефон рақамига танлов натижалари бўйича SMS-хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд)

Тест натижалари қайдномаси орқали:

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

24 сентябрь куни Давлат тест маркази барча абитуриентларнинг тест синовида тўплаган натижалари бўйича ишлар якунига етганини маълум қилганди.