• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бош прокурор ўринбосари Чироқчи ва Андижондаги қийноқ ҳолатларини «кетмас доғ» деб атади

    19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида «Республикада жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш самарадорлигини ошириш»га бағишланган тезкор йиғилиш ташкил этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

    Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Абдуҳалим Холмахматов

    Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Абдуҳалим Холмахматов
    Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

    Унда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Абдуҳалим Холмахматов маъруза қилиб, ҳозирги куннинг долзарб ва оғриқли, Ўзбекистон Президенти ва жамоатчилик норозилигига сабаб бўлаётган муаммолар – ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан фуқароларга тазйиқ ўтказиш, уриш, дўппослаш, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи ҳаракатлар содир этилишига чек қўйилмаётганлигига алоҳида тўхталди.

    Мавзуга доир: Прокурор «Чироқчи воқеаси» айбдорларини 10 йилга озодликдан маҳрум қилишни, гаров эвазига очиқда қолган уч нафар айбланувчини ҳам суд залидан қамоққа олишни сўради

    Чироқчи тумани ва Андижон шаҳрида ички ишлар ходимлари томонидан фуқаролар калтакланиб, қийноққа солиниши оқибатида вафот этганлиги ички ишлар органлари, қолаверса бутун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг номига кетмас доғ тушишига сабабчи бўлаётганлиги таъкидланди. Жиноятларни рўйхатга олиш, уларни фош этиш ва тезкор қидирув тадбирларининг ўз вақтида тўлақонли олиб борилиши, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, бу борада прокурор назоратига танқидий муносабат билдирилди. Йиғилишда ёшлар ва аёллар жиноятчилиги ҳақида сўз юритилиб, маҳалла ва оилаларда ўзаро тотувликни таъминлаш, низо ва зиддиятларни бартараф этилиши самарасизлиги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқишига омил бўлиб хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

    Онлайн тарзда ўтказилган йиғилишда ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Собиров, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маъруфова, тегишли бошқармалар бошлиқлари, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг соҳа бўйича ўринбосарлари, туман (шаҳар) прокурорлари ва ички ишлар бўлимлари бошлиқлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари иштирок этган. Фаолиятда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳудудий раҳбар ҳамда масъул ходимларнинг изоҳ ва тушунтиришлари эшитилган.

    Таъкидлаш лозим, Президент Шавкат Мирзиёев Чироқчи ва Андижонда ИИБ ходимларининг фуқароларни калтаклаши билан боғлиқ воқеалар учун соҳа раҳбарларини танқид қилганди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ Андижонда фуқаронинг ИИБ томонидан қийноққа солинганини қатъий қоралаганди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Адолат» СДП сиёсий кенгаши раиси Наримон Умаров бир фуқарони қийноққа солиб, унинг ўлимига сабаб бўлган Андижон шаҳар ИИБ ходимлари ҳаракатига муносабат билдириб, Андижон шаҳар ИИБ ходимларининг ноўрин муносабати асносида касб шаъни оёқости қилингани, бир инсон энг олий ҳуқуқи бўлган яшаш неъматидан мосуво бўлгани, шу билан бирга, мамлакат раҳбарияти ва аҳоли томонидан давлатнинг халқаро имижини яхшилаш учун қилинаётган кўп сонли ҳаракатларга путур етганини таъкидлаганди.

    Мавзуга доир:

    • Андижонда фуқаро ўлар даражада қийноққа солинган ИИБнинг бошлиғи ҳам қамоққа олинди
    • ИИВ Андижонда ИИБ ходимлари қийноқларидан вафот этган фуқаро иши юзасидан узр сўради
    • Бош прокуратура: «Андижонда фуқарони ўлар даражада қийноққа солиш ҳолати бўйича жиноят иши октябргача судга юборилади»
    • «Буларни 50 йилга қамасангиз ҳам эрим тирилиб келмайди». ИИБ ходимлари уриб ўлдирган чироқчиликнинг хотини суддан айбланувчиларни озод қилишни сўради

    19.09.2020, 16:52   Изоҳ (0)   10235
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 100 ёшдан ошган дарахтларни хатловдан ўтказиш бошланди

    19.09.2020, 16:18

    Шерзод Ҳабибуллаев «Ўзгидромет» хизмати марказининг янги раҳбари этиб тайинланди

    19.09.2020, 14:54

    Самарқандда «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилотининг 15 нафар аъзоси қўлга олинди

    19.09.2020, 14:17

    Ўзбекистонда Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ўрганиш илмий маркази ташкил этилади

    19.09.2020, 12:58

    Жиззахда Matiz ичида қаровсиз қолдирилган 1-3 ёш оралиғидаги уч нафар бола турли даражадаги куйиш жароҳатларини олди

    19.09.2020, 12:18

    Ўзбекистонда аҳоли пунктида автомобиль магнитофони овозини баланд қилиб қўйганлик учун жарима жорий этилади

    19.09.2020, 10:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 



    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон коинотга робот-гуманоид юборишни режалаштирмоқда

    Дунё | 29 июл, 20:25

    Капитан Ҳук, Скар, Круэлла: Disney ёвуз қаҳрамонларни яратишда кимлардан илҳомланган?

    Кино | 29 июл, 20:15

    Исроил инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Нетаньяху ҳукуматини фаластинликларни қирғин қилишда айблади

    Дунё | 29 июл, 20:05

    Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё Кубогидаги рақиблари маълум бўлди

    Спорт | 29 июл, 20:03

    Машҳур фильмларда ака-ука ва опа-сингиллари билан рол ижро этган кино юлдузлари

    Кино | 29 июл, 19:55

    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

    Реклама | 29 июл, 18:00

    “Инспектор ўзбошимчалик қилган”. Тошкентда битта хонадон қарздорлиги сабаб бутун қават ичимлик сувидан узиб қўйилди

    Ўзбекистон | 29 июл, 19:45

    Нидерландия Исроилнинг икки вазирини персона нон грата деб эълон қилди

    Дунё | 29 июл, 19:35

    “АҚШ ўз қўшинларининг учдан бир қисмини Европадан олиб чиқиши мумкин” — Politico

    Дунё | 29 июл, 19:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.