Шерзод Ҳабибуллаев Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати марказининг янги бош директори этиб тайинланди. Президент Шавкат Мирзиёев бу борадаги тегишли фармонни имзоланди. Бу ҳақда Ер тузиш, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Шерзод Ҳабибуллаев (1976 йилда туғилган) 2017 йил июнь ойидан буён Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.
2013−2017 йилларда у АКТ вазирлиги Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази директори бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2004−2017 йилларда «Ўзгидромет»ни Виктор Чуб бошқарган эди. Чуб пенсияга чиқиши муносабати билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази бош директори лавозимидан озод этилган.
Изоҳ (0)