• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Бу воқеа Америкада содир бўлса, фуқаролари қандай муносабатда бўларди?» Blackwater хусусий армиясининг Бағдоддаги саргузаштлари ҳақида

    2007 йил 16 сентябрда Бағдоднинг Нисур майдонида Американинг Blackwater хусусий хавфсизлик компанияси томонидан амалга оширилган отишмада 17 нафар Ироқ фуқароси ўлдирилди ва яраланди. Ҳодиса Ироқ жамоатчилигини ғазаблантирди ва Ироқ-АҚШ ўртасидаги муносабатларни янада ёмонлаштирди. 2014 йилда АҚШ Федерал судига тўртта аскар олиб келинди, улардан биттаси қасддан ва яна уч нафари бахтсиз ҳодиса туфайли одам ўлдиришда айбланиб судланган эди. «Дарё» воқеа тафсилотлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ироқ ҳукумати ва терговчи Фарис Саъдий Абдул отишма учун жиддий сабаб йўқлигини таъкидлади. Эртаси куни Blackwater компаниясининг Ироқда ишлаш лицензияси вақтинча бекор қилинди. Бироқ маълумотларга кўра, компания Ироқдаги фаолиятини 2009 йил январигача, Ироқ ва АҚШ келишуви кучга киргунга қадар давом эттирди.

    АҚШ Давлат департаментининг расмий баёнотида «бегуноҳ ўлдирилган» ироқликлар ҳақида айтилган, АҚШ мудофаа вазирлиги ҳам ушбу воқеада ёлланма аскарлар айбдор экани ҳақидаги айбловни тан олишга рози бўлган. Ироқ бу вазиятда берилиши мумкин бўлган энг қаттиқ жазони талаб қилди. Воқеалар доирасида камида бешта тергов бошланди, улардан биттасини Федерал қидирув бюроси бошқарди. Тергов жараёнларида 17 ироқлик Blackwater ходимлари томонидан ўлдирилгани маълум бўлди, шунингдек, улардан 14 нафари ҳеч қандай сабабсиз ўлдирилди.

    Воқеалар талқини

    2007 йил 27 сентябрда «New York Times» газетаси Нисур майдонидаги воқеа пайтида ҳамкасбларининг ўт очишни тўхтатишга чақирганига қарамай Blackwater ходимининг тинч аҳолини ўққа тутишда давом этгани ҳақида хабар берди (Glanz, James. Blackwater Shooting Scene Was Chaotic, The New York Times (28 September 2007). Унинг тинч аҳолини исёнчилар билан адаштирган ё адаштирмагани аниқ эмас. У фақат ҳамкасби қуролини унга қаратиб, тўхташни буюрганида ўқ узишни тўхтатди. Воқеани кузатган Blackwater компаниясининг учта ходими отишма учун ҳеч қандай сабаб кўрмаганликларини айтди.

    Воқеалардан сўнг Ироқ Хавфсизлик ташкилотлари ассоциацияси Blackwater’ни Ироқда ишлашга лицензияси бўлмаган ташкилотлар рўйхатига киритди. АҚШ Давлат департаменти ва Марказий разведка бошқармаси номидан Blackwater операциялари лицензиялашни талаб қилмайди ва шунинг учун фаолиятни тақиқлаш уларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. 19 сентябрь куни Қўшма Штатлар барча фуқароларига Ироққа Боғдоддаги мустаҳкам яшил зонадан ташқарида саёҳат қилишни вақтинча тақиқлади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тергов

    АҚШ Давлат департаменти ушбу ҳодисани «даҳшатли воқеа» деб атади ва тергов ўтказиш нияти борлигини эълон қилди. Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликийнинг сўзларига кўра, АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс «шаффоф ва ҳалол» тергов ўтказишга ваъда берди. Кейинчалик Давлат департаменти воқеани текшириш учун ҳам, хусусий ҳарбий компаниялар фаолиятини тартибга солишнинг умумий масалалари бўйича ҳам Америка-Ироқ комиссияси тузилишини эълон қилди.

    Воқеадан бир неча ҳафта ўтгач, Ироқ Ички ишлар вазирлиги вакили тергов тугаганини эълон қилди ва барча айбни Blackwater ходимларига юклади. 2008 йил 19 январда «The New York Times» газетаси кўплаб ўлимлар учун жавобгар бўлган ёлланма хизматчининг исмини – Пол Слууни эълон қилди. У 1999 йилда ҳарбий хизматга кирган, Боснияда 3-пиёда дивизиясида хизмат қилган, 2002 йилда нафақага чиққан, кейин Техас Миллий гвардияси сафига қўшилган эди. У Ироқда хизмат сафарида бўлган, кейин у ерда шахсий ҳимоя бўйича мутахассис сифатида ёлланган.

    2009 йил 1 апрелда «Assoshieted Press» экспертизанинг ғалати натижалари ҳақидаги янгиликларни эълон қилди. Ҳодиса содир бўлган жойда топилган ўқларнинг ҳеч бири отишмаларда ишлатилган милтиқлардан отилиши мумкин эмас эди. Икки йил ўтиб, 2011 йил 1 апрелда «Assoshieted Press» Blackwater компаниясининг собиқ директори Эрик Принснинг етти соатлик кўрсатмаларининг хулосасини эълон қилди. Принс тергов усулларини танқид қилди ва воқеада Американинг айби борлиги ҳақидаги хулосаларга қарши чиқди.

    «Тергов, афтидан, ҳақиқатни аниқлаш учун эмас, балки ҳамма нарсани Blackwater зиммасига юклаш учун ўтказилган», дейди у. Шунингдек, у экспертиза натижаларига ишонмаслигини билдирди. Федерал қидирув бюроси мутахассислари ёлланган аскарларнинг тўпланган ўқлари ва қуролларини таққослай олмади, аммо улар Ироқдаги Америка контингенти фойдаланмаган бошқа турдаги снаряд захираларини топди. Нисур майдонида отишмалар тез-тез содир бўлгани сабабли бу снарядлар ва ўқлар қаердан келиб қолганини аниқ айтиш қийин.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    БМТнинг 2007 йил октябрдаги ҳисоботи

    2007 йил октябрь ойида БМТ жанглар пайтида фойдаланилган хусусий ҳарбий компаниялар муаммосини икки йиллик ўрганиш натижалари бўйича ҳисобот чиқарди. Ҳисоботда хусусий ҳарбий компаниялардан фойдаланиш халқаро ҳуқуқни бузадиган ёлланма фаолиятнинг янги шакли экани аниқланди.

    Ироқдаги реакция

    Боғдодда яшовчи Ҳалим Машкур Ироқ телеканалларидан бирига ўз нуқтаи назарини қуйидагича изоҳлайди: «Биз хавфсизлик компаниялари бизнинг кўчаларимизда қандай ўйинлар қилаётганини кўриб турибмиз. Улар тинч аҳолига мол билан бўлгани каби муносабатда бўлади, бизни калтаклайди ва ўлдиради. Агар бу Англияда ёки Америкада содир бўлса, уларнинг фуқаролари бунга қандай муносабатда бўлади?» (Wounded Iraqis: 'No one did anything‘ to provoke Blackwater - CNN.com) Нисур майдонидаги транспорт воситаларини бошқарувчи Ироқ полицияси ходими Blackwater ходимларини террорчилар деб атади.

    2007 йил 11 октябрда Конституциявий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш маркази «Чет эллик фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилиши тўғрисида»ги қонунга биноан Blackwater’га қарши даъво қўзғади. 2008 йил декабрь ойида ёлланма аскарларнинг бештаси қотиллик ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш меъёрларини ошириб юборишда айбланган, аммо 2009 йил 31 декабрда барча айбловлар қайта олиб ташланган. Ироқнинг ўша пайтдаги Бош вазири Нури ал-Маликий суд қарорини кескин танқид қилди. 2011 йил апрель ойида Пол А. Слуҳ, Иван С. Либерти, Дастин Л. Хард ва Дональд В. Баллга қарши иш қайта тикланди ва суднинг олдинги қарори хато деб топилди.

    Ҳодисада иштирок этган бешинчи Blackwater ходими айбловдан озод қилинди ва олтинчиси биринчи даражали қотиллик ва қотилликка уринишдаги айбини тан олди. 2012 йил 6 январда Blackwater воқеада қурбон бўлган олти кишининг оилаларига товон пули тўлади. 2014 йил октябрь ойида Ник Слаттенга қасддан қотиллик, Слау, Либерти ва Хардга қотиллик учун автоматик ўқотар қурол ишлатиш айбловлари эълон қилинди. 2015 йил 13 апрелда Слаттен умрбод қамоқ жазосига, яна уч киши ўттиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди (Apuzzo, Matt. Emails Reveal Discord Over Blackwater Charges (англ.), The New York Times (12 April 2015).).

    2017 йил 4 августда суд Слаттен ва бошқа учта кишини қайта судга тортишга қарор қилди. Энди суднинг хусусияти ўзгарган, у жамоавий эмас якка шахс устида ўтказилар эди.

    Дилбар Исматуллаева тайёрлади.

    16.09.2020, 16:11   Изоҳ (0)   45149
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Билл Гейтснинг отаси вафот этди

    16.09.2020, 15:10

    Deutsche Bank ғарб давлатларининг коронавирусга қарши эмланишга қанчалик тайёрлигини баҳолади

    16.09.2020, 13:43

    Баҳрайн ва БАА Исроил билан ўзаро муносабатларни яхшилаш борасидаги битимни имзолади

    16.09.2020, 12:59

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазиридан коронавирусга қарши курашдаги тартибсизлик сабаб истеъфога чиқиш сўралди

    16.09.2020, 11:34

    Ёсихидэ Суга Япониянинг янги бош вазирига айланди

    16.09.2020, 11:11

    Трамп яқин вақт ичида АҚШда коронавирусга қарши вакцина рўйхатдан ўтказилишини айтди

    16.09.2020, 08:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда айрим ҳолларда хавфли пиротехника буюмларидан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин 

    Ўзбекистон | 15 июл, 12:43

    “Ғазони узоқ муддат назорат қилиш режалаштирилмаган” — Исроил ташқи ишлар вазири

    Дунё | 15 июл, 12:40

    Ўзбекистон дунё руҳий саломатлиги рейтингида паст ўринни эгаллади

    Ўзбекистон | 15 июл, 12:31

    Севимли мультфильмлардаги ёвуз қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатлари ортида яширинган психологик жароҳатлар

    Маданият | 15 июл, 12:20

    Grok Пентагон билан 200 миллион долларлик битим имзолади

    Дунё | 15 июл, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.