Америкалик адвокат, филантроп ва Microsoft корпорацияси асосчисининг отаси катта Билл Гейтс 95 ёшида Сиэтл яқинидаги уйида вафот этди. Бу ҳақда кичик Билл Гейтс ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
The New York Times’нинг ёзишича, катта Гейтс Альцгеймер касаллигидан азият чекиб келган.
«Отамнинг ўлими — оиламиз ва унинг ҳаёти билан боғлиқ бўлган кўплаб инсонлар учун оғир жудолик. Отам узоқ ва фавқулодда сермазмун ҳаёт кечирди. Ҳеч қачон ундан донолик, меҳрибонлик ва камтарликни ўрганишни тўхтатмаганман. Мелинда иккимиз унинг олдида қарздормиз, чунки унинг жамиятга хизмат қилишга бўлган интилишлари шахсий хайриямизни очишимизга илҳомлантирган. Кўп бора айтганимдек, отам ҳақиқий Билл Гейтс эди. Отам мен унга ўхшашга ҳаракат қилаётган инсон эди», — деб ёзади миллиардер.
Изоҳ (0)