• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путин коронавирусга қарши вакцинани олган қизи ўзини яхши ҳис қилаётганини маълум қилди

    Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, унинг қизи коронавирусга қарши Россияда яратилган вакцинанинг синовида кўнгилли сифатида қатнашган ва ўз касбидан келиб чиқиб, қарорни ўзи қабул қилган. Путин қизларидан бири коронавирусга қарши вакцина билан эмлангани ҳақида мазкур вакцинанинг рўйхатдан ўтказилганини маълум қилиш чоғида айтганди, деб ёзмоқда «Интерфакс».

    Фото: «Интерфакс»

    Фото: «Интерфакс»

    Путиннинг сўзларига кўра, унинг қизи иш юзасидан кўплаб одамлар билан мулоқот қилади. «Яхши ишлаш учун ўзининг ҳимояланганини ҳис этиш керак», — дея маълум қилган Путин.

    Вакцина қабул қилинганидан кейин биринчи куни президентнинг қизида тана ҳарорат 38,4 даражага кўтарилган, иккинчи куни эса ҳарорат 37 даражага тушган, унда коронавирусга қарши антитаналар шаклланган.

    «21 кундан кейин қилинган иккинчи эмлашдан сўнг ҳам ҳарорат бироз кўтарилган, бироқ ҳаммаси жойида. Мен у билан фақат телефонда гаплашдим. У ўзини яхши ҳис қиляпти, худога шукур», — деган Россия президенти.

    Гап Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Гамалея институти томонидан яратилган «Спутник V» вакцинаси ҳақида борган. Ҳозирда мазкур вакцинанинг клиник синовлари давом этмоқда. Вакцина Гамалея институти ва «Биннофарм» компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.

    Институт директори Александр Гинцбургнинг айтишича, у кўнгиллилар орасида президентнинг қизини танимаган.

    Путиннинг қўшимча қилишича, сентябрь ойида Новосибирскдаги «Вектор» илмий-тадқиқот маркази томонидан яратилган иккинчи Россия вакцинаси пайдо бўлиши керак. Президентнинг фикрича, иккала вакцина ҳам бир хилда хавфсиз ва самарали бўлади ҳамда ўзаро рақобат қилади.

    Аввалроқ Россияда грипп ва коронавирусга қарши ягона вакцина яратилаётгани ҳақида хабар берилганди.

    Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Гамалея институти томонидан яратилган вакцина 11 август куни вақтинчалик рўйхатдан ўтиш гувоҳномасини олди. Вакцина тўлиқ самарадорлик тадқиқотини ўтказиш шарти билан рўйхатдан ўтказилган ва гувоҳнома 2021 йил 1 январга қадар амал қилади. Россияда коронавирусга қарши ушбу вакцинани оммавий қўллаш октябрь ойидан бошланади.

    Россиянинг фармацевтика компаниялари ва илмий-тадқиқот ташкилотларини бирлаштирган Клиник тадқиқотлар ташкилотлари ассоциацияси Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология марказида ишлаб чиқилган вакцина етарлича синовдан ўтказилмагани учун уни рўйхатдан ўтказишни кечиктиришга чақирганди. Бунга жавобан Россиянинг Соғлиқни сақлашни назорат қилиш федерал хизмати («Росздравнадзор») ушбу вакцина билан бир неча юзлаб кўнгиллилар эмлангани ва уларда вакцинага нисбатан жиддий ножўя таъсирлар кузатилмаганини маълум қилган. Шунингдек, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари бош эпидемиологи Николай Брико COVID-19’га қарши вакцинани яратишда аденовирус асосида бир хил технология ишлатилганини, шунинг учун бу ҳолда у қайта кўриб чиқишга, кечиктиришга муҳтож эмаслигини билдирган.

    Британиянинг Рединг университети вирусология профессори Иэн Жонснинг билдиришича, учинчи босқич синовларидан ўтмаган коронавирусга қарши вакцинани қабул қилиш натижасида вирус мутацияга учраб, янги штаммни ҳосил қилиши, у эса кейинчалик бошқа барча вакциналарни ҳам четлаб ўтадиган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

    Россияда мазкур вакцинани оммавий равишда қўллаш 2020 йил октябрь ойидан бошланади. Эмлаш билан бир вақтда вакцинанинг клиник тадқиқотларининг учинчи фазаси ҳам олиб борилади.

    27.08.2020, 23:47   Изоҳ (0)   28443
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сув тошган Афғонистон, қочоқлар лагеридаги қувонч, бўйи ўлчанаётган жирафа. 27 август суратлари

    27.08.2020, 23:09

    Европа Иттифоқининг савдо бўйича комиссари карантин режимини бузгани учун ишдан бўшади

    27.08.2020, 22:46

    Трамп Висконсиндаги тартибсизликларни бартараф этиш учун Миллий гвардияни юбориш бўйича топшириқ берди

    27.08.2020, 22:08

    Александр Лукашенко намойишларда қатнашган талабаларни армияга чақириш билан таҳдид қилди

    27.08.2020, 21:41

    АҚШда коронавирусни 15 дақиқада аниқлаб берувчи 5 долларлик экспресс-тестлар сотиш бошланади

    27.08.2020, 21:32

    Пенс сайловларда Трамп ғалаба қозонса, яна вице-президент бўлишга рози бўлди

    27.08.2020, 20:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС



    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина ва Россия асирлар айирбошлашни якунлади (фото)

    Дунё | 25 май, 21:16

    Суперлига. “Навбаҳор” ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 25 май, 20:49

    Бразилияда колага ружу қўйган эркак организмидан 35 та тош чиқди (видео)

    Дунё | 25 май, 20:37

    Исроил барча фаол пиёда ва зирҳли бригадаларини Ғазога киритди 

    Дунё | 25 май, 19:15

    Трамп Гарвард университетида ўқийдиган хорижлик талабалар маълумотини сўради 

    Дунё | 25 май, 18:40

    Европанинг икки топ клуби япониялик футболчи учун курашмоқда

    Спорт | 25 май, 18:21

    Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлардан фойдаланилади

    Қозоғистон | 25 май, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.