Майкл Пенс сайловларда Республикачилар партиясидан АҚШ вице-президентлигига номзод сифатида иштирок этишга расман рози бўлди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Президент Дональд Трампнинг менга кўрсатган ишончи учун миннатдорчилик билдирган ҳолда, Республикачилар партиямиз кўмаги ва худонинг марҳамати билан АҚШ вице-президентилигини эгаллаш ва шу лавозимда хизмат қилиш учун номзодликни мамнуният билан қабул қиламан», — деган у Республикачилар партиясининг 26 август куни бўлиб ўтган сездида.
Республикачилар партияси 24 август куни президентлик ва вице-президентликка номзод сифатида Дональд Трамп ва Майкл Пенсни кўрсатган. Демократлар партияси эса АҚШ президенти сифатида Жо Байден, вице-президент сифатида Калифорния сенатори Камала Харрис номзодини илгари сурган.
Эслатиб ўтамиз АҚШ президентлик сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Мавзуга доир:
- Трампнинг шахсий душмани: Камала Харрис ким ва нима учун ҳамма у ҳақда гапирмоқда?
- Дональд Трамп сайловдаги асосий рақиби Жо Байден эмас, балки ОАВ бўлишини айтди
- Трамп АҚШ президентлиги сайловларида мағлубиятга учраши мумкинлиги сабабини маълум қилди
- Трамп АҚШ президентлиги сайловларида ютқазса нима билан шуғулланишини айтди
- Жо Байден Трампга ҳарбий тўнтариш билан таҳдид қилди
Изоҳ (0)