Суратдаги болакайнинг исми Оғабек. Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган. Ёши 9 да. Бир неча ой олдин унга оққон ташхиси қўйилган.Оғабек айни пайтда Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтида учинчи курс муолажаларини тугатяпти.

Фото: «Дарё»

Оғабекнинг ўзи эса қандай касал билан оғриганини билмайди. Болакай тезроқ уйга қайтишни ва бошқа умуман касал бўлмасликни хоҳламоқда. Ота-онаси ҳам фарзандининг тезроқ тузалиб кетишини истайди. Бироқ бунинг учун вақт ва энг муҳими катта маблағ зарур.

«Болам яхши бўлиб кетса, энг муҳими шу ҳозир биз учун. Аллоҳдан шифо ва сабр сўрашдан бошқа иложимиз йўқ. Бироқ даволаш учун катта пул керак бўлар экан. Ҳозир уни йиғишга имконим бўлармикан, дея кечалари билан ухлолмаяпман. Мен ва хотиним ўқитувчимиз, мактабда дарс берамиз. Маошимизни даволашга ишлатяпмиз, қарз кўтардик, кредит ҳам олдик, бироқ бу билан 5-6 та курсдан иборат бўлган даволаш муолажаларининг ҳаммасига маблағ топа олмаймиз. Лекин мен ўғлимнинг яшашини, тузалиб кетишини хоҳлайман», — дейди Оғабекнинг дадаси Ойбек Тўхташев.

Айни пайтда оила болакай тузалиши ва ҳаётга қайтиши учун бор имконини ишга солиб ҳаракат қилмоқда. Бироқ оила фарзандини даволатиш учун етарли маблағга эга эмас.

«Неварам каратэ билан шуғлланар эди. Лекин тез чарчаб қолгани учун тўгаракка ҳам юбормай қўйгандик. Энди билсак, бу ҳолсизлик касаллик таъсирида юзага чиқаётган экан. Ёшлигимда кичик ёшли фарзандимни тупроққа қўйгандим. Энди бу дардни ўғлим ҳам кўтаришидан қўрқаман. Неварамнинг умрини Аллоҳ узун қилсин», — дейди кун-у тун фақат дуо қилаётган Оғабекнинг бувиси Ойдин Усмонова.

Биз барча саҳоватли юртдошларимиздан 9 яшар Оғабекнинг соғайиб кетишида ўз ёрдамларини аямасликларини сўраб қоламиз.

Оғабек Исматуллаэвга хайрия қилишни истаганлар учун керакли маълумотлар:

Пластик карта орқали:

Барча карталар дадаси Ойбек Тўхташев номида

UzCard — 8600 0423 1723 0018;

Humo — 9860 0303 1500 4587;

«Капитал банк» виза картаси  — 4278 3100 2019 5483.

Ойбек Тўхташевнинг телефон рақами:

+99893 431-87-82