• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    БМТ Ўзбекистон учун муҳожирлар ва уларнинг оилаларига ёрдам бериш бўйича дастурни ишга туширади

    Ўзбекистонда БМТ коронавирус пандемиясининг энг заиф аҳолисига салбий таъсирини камайтиришга қаратилган янги Қўшма дастурни амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда БМТнинг Тараққиёт дастури матбуот хизмати маълумотига таяниб «Gazeta.uz» хабар қилган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Дастурни амалга ошириш жараёнида Ўзбекистондаги ёшларга ҳуқуқий, бизнес ва психологик масалалар бўйича маслаҳатлар берилади. Қўшма дастур доирасида норасмий меҳнат муносабатларини қонунийлаштириш жараёнини осонлаштириш учун рақамли технологиялардан кенг фойдаланилади. Бу норасмий ишчилар томонидан ижтимоий суғурта воситаларидан фойдаланиш даражасини яхшилаш, тўловларни мониторинг қилиш, ижтимоий ҳимоя самарадорлиги ва қамровини баҳолаш, шунингдек, аҳолининг энг заиф қатламлари учун меҳнат бозорида юзага келган ўзгаришларга мослашувчан муносабат билан амалга оширилади.

    Қўшма дастур қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

    • ишсиз қолган норасмий сектор ишчиларни, айниқса ёшлар ва аёлларни, шу жумладан, имконияти чекланган аёлларни, ёлғиз аёл бошчилигидаги оилаларни техник ва молиявий қўллаб-қувватлаш;
    • қуролли можаролар билан боғлиқ ҳудудлардан қайтган оилаларга ва ихтисослаштирилган тарбиялаш муассасаларидан қайтиб келган болаларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам;
    • аёллар ва қизларни, шунингдек, жинсий зўравонлик қурбонларини, ишонч телефонлари ва фаол маълумот бериш ва тарғибот қилиш тадбирлари орқали ҳар томонлама ҳуқуқий, руҳий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
    • қайтиб келган муҳожирларнинг заиф гуруҳлари ва уларнинг оилаларига ижтимоий-иқтисодий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам.
    БМТ агентликлари маълумотларига кўра, инқироз дунёдаги энг ҳимоясиз гуруҳларга қаттиқ таъсир кўрсатмоқда.

    «Ишсиз ёки норасмий секторда ишлайдиган ёшлар ва аёллар даромад ва ижтимоий ҳимоясиз қолдилар. Меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оила аъзолари пул топиш учун қийинчиликларга дуч келмоқдалар. Аёллар ва қизлар зиммасига тушаётган ғамхўрлик қилиш ва даволаш юки бирдан ортди. Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ва зўравонлик даражаси ошди. Қуролли можароли ҳудудлардан қайтган оилалар ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган болалар ижтимоий-руҳий стрессни бошдан кечирмоқдалар», — дейилади баёнотда.

    «Ўзбекистон ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб молиявий ва тартибга солувчи чора-тадбирларни амалга ошириш орқали инқирозга қарши кенг қамровли чораларни амалга оширганига қарамай, аҳолининг энг заиф қатламларига, жумладан, болалар, ногиронлар, аёллар, кексалар, меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш кўлами ва самарадорлиги билан боғлиқ муаммолар мавжуд», — дейди БМТ тизими.

    Қўшма дастур БМТ тараққиёт дастури раҳбарлигида амалга оширилади. Шунингдек, дастурда БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) ва Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) ҳам қатнашади.

    Дастур бўйича миллий шериклар орасида Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Гендер тенглигини таъминлаш комиссияси, шунингдек, Иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни камайтириш, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Халқ таълими, Ички ишлар вазирликлари ва фуқаролик жамияти ташкилотлари бор.

    «COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалиши ишсизлик ва қашшоқликни кучайтирди, шунингдек, оиладаги зўравонлик ҳолатлари кескин ўсиб бормоқда. Янги аҳоли гуруҳлари мисли кўрилмаган зарбаларга дучор бўлмоқдалар ва муаммоларни ўз вақтида ва самарали ҳал қилиш учун уларнинг муҳим эҳтиёжларини яхшироқ тушуниш керак», — деди БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Ҳелена Фрэйзер.

    ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили Саша Грауманнинг таъкидлашича, ЮНИСЕФ дастури доирасида COVID-19 даврида заиф оилалар ва болалар эҳтиёжларини аниқлаш учун оила мутахассислари, ижтимоий ишчилар ва психологларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасидаги билим ва кўникмаларини оширишга интилиб, уларга доимий маслаҳат ва йўлланма беришга ҳаракат қилинади.

    ЮНФПАнинг Ўзбекистондаги вакили Ю Ю: «Касалликлар аёллар ва эркакларга турлича таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, бу ҳолат аёллар ва қизларга нисбатан мавжуд тенгсизликни кучайтиради ва аҳолининг алоҳида гуруҳларининг камситилишини кучайтиради. ЮНФПА зўравонликнинг олдини олишни COVID-19 таъсирини камайтириш режалари орасига қўшди ва бошпана жойларни, онлайн хизматларни қўллаб-қувватламоқда, тезкор алоқа тармоғини кенгайтирмоқда ва гендер зўравонликнинг олдини олишга қаратилган инновацион хабар тарқатувчи каналлар (масалан, «Нет насилию» Telegram канали) яратмоқда».

    «Минглаб мигрантлар саёҳат чекловлари туфайли қийин аҳволга тушиб қолишди. Пул ўтказмалари оқими — минтақадаги бир қатор мамлакатларнинг асосий ҳаёт манбайи — минимал даражага тушиб қолди. Шунингдек, чет элларда юз минглаб иш ўринлари йўқолди ва миллионлаб оилалар ўта қашшоқлик хавфига дуч келмоқдалар. Қўшма дастур, шу қаторда, қайтаётган муҳожирларнинг энг заиф гуруҳлари ва уларнинг оилаларининг шошилинч ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини қондиришга, уларга реинтеграция жараёнида ёрдам кўрсатишга, шунингдек, уларга ижтимоий-иқтисодий, психологик ва ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилган», — дейди Халқаро миграция ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Санжарбек Тошбоев.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро форум бўлиб ўтади
    • БМТ коронавирусга қарши курашда камбағал давлатларга ёрдам кўрсатиш режаси учун 10 млрд доллар сўрамоқда
    • Ўзбекистон ТИВ вакили Венада БМТ билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди

    14.08.2020, 09:51   Изоҳ (0)   10253
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Оналар йўлда ўлиб, болаларни давлат боққанидан кўра, ўша етимларга кетадиган пулни йўлни тўғрилашга сарфланг». Бойсунликлар кўприк муаммоси ҳақида

    14.08.2020, 09:27

    Ўзбекистон, АҚШ ва Афғонистон COVID-19, терроризм ва наркотрафикка қарши курашишда ҳамкорликни кенгайтиради

    14.08.2020, 09:03

    Наманганда аҳолидан тоза ичимлик суви учун йиғилган 190 млн сўм талон-торож қилингани аниқланди

    14.08.2020, 08:52

    Наманганда келинини урган қайнотага нисбатан жиноий иш қўзғатилди

    14.08.2020, 08:28

    Ўзбекистонда кимё ва биология йўналишини аъло баҳоларга тамомлаган талаба магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади

    14.08.2020, 07:31

    Тошкентда тунда озиқ-овқат дўконидан 1 млн сўм пул ва 3 млн сўмлик маҳсулот ўғирлаган наманганлик эркак қўлга олинди

    14.08.2020, 06:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда фуқаронинг дала ҳовлисидан шер боласи топилди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:01

    Хитойлик тайконавтлар очиқ космосга 8 соатлик чиқишни амалга оширди

    Дунё | 23 май, 21:40

    Instagram: Муниса Ризаева оиласида байрам, Нилуфар Ҳамидованинг эри борми? Liil Хуррамов Канн кинофестивалида

    Шоу-бизнес | 23 май, 21:25

    Суперлига. “Андижон” ўз майдонида “Сурхон”ни мағлуб этди

    Спорт | 23 май, 21:10

    Халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорлари учун пул мукофоти 5 карра оширилди

    Ўзбекистон | 23 май, 21:10

    Ўзбекистонликлар ўртача қанча умр кўраётгани маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 23 май, 20:55

    Ҳиндистонда кучли ёмғир, шамол ва чақмоқ зарбалари оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди 

    Дунё | 23 май, 20:40

    Актёр Арнольд Шварценеггер 3 млн долларлик Bugatti Veyron’ини сотмоқда

    Шоу-бизнес | 23 май, 20:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.