Тошкент шаҳри Олмазор тумани, «Шифокор» маҳалласида яшаган 26 ёшли Меҳрибону Искандарова қидирилаётгани тўғрисида хабар берилганди. Пойтахт ИИББ ахборот хизматининг маълум қилишича, аёл топилган.

Фото: «Дарё»

«Яқинда қидируви эълон қилинган Меҳрибону Искандарова Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан топилди. Унинг аҳволи яхши, хавотирга ўрин йўқ», — дейилади хабарда.

1994 йилда туғилган аёл 6 август, пайшанба куни, тахминан, соат 08:30 ларда уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган эди. Тошкент шаҳар ИИББ аёл қаердан топилгани ва у бунча вақт қаерда бўлгани тўғрисида маълумот бермаган.