Қорақалпоғистондаги «Makan.uz», «Kruz.uz» ва «Kar24.uz» нашрларининг бош муҳаррирлари 2020 йил 25 июлда «Repost.uz»нинг Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Сенати раиси ўринбосари Муса Ерниязов вафот этгани (кейинчалик унинг коронавирусдан даволанаётгани, 30 июлда аҳволи оғирлиги ва сунъий нафас олиш аппаратига улангани маълум бўлган, 31 июлда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Муса Ерниязовнинг 72 ёшида вафот этгани ҳақида хабар қилинди) ҳақидаги фейк хабарни чоп этганидан сўнг прокуратурага чақирилгани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, ҳар учала журналистнинг ҳам мобил телефонлари гувоҳлар иштирокида конвертга солиниб, ноутбуклари олиб қўйилгани айтилганди.
«Makan.uz» нашрининг ёзишича, воқеадан 3-4 кун ўтиб, 29 июль куни Нукус шаҳар ИИБ томонидан журналист ва блогерларнинг техникалари қайтариб берилган.
28 июлда Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари Светлана Ортиқова бу ҳолат бўйича қорақалпоғистонлик ҳамкасбларига танбеҳ берган ва шу масалада Қорақалпоғистон прокурори билан гаплашганини билдирган. АОКА директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ёзма мурожаат юборганди.
Изоҳ (0)