• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Зангиотадаги «Назарбек» санаторийси коронавирусга чалинган беморларни даволаш комплексига айлантирилди

    Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 28 июлдаги 39-сонли қарорига мувофиқ Тошкент вилояти Зангиота туманидаги «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Назарбек» санаторийси 350 ўринга мўлжалланган коронавирусга чалинган беморларни даволаш комплексига айлантирилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

    Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

    Қайд этилишича, 2020 йил 31 июль куни мазкур даволаш комплексининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бунда Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони генерал майор Жўраев Рустам Мирзаевич, Тошкент вилояти ҳокими Холматов Рустам Қурбонназарович, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тиббиёт хизмати бошлиғи ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

    Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

    Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

    Мазкур комплексда жами 350 та ўрин мавжуд бўлиб, шундан 8 таси – ўта оғир беморлар, 72 таси – оғир беморлар ва 270 таси енгил ва ўрта даражали беморларни даволаш учун мўлжалланган.

    Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

    Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

    Беморларни даволашга жами 90 нафар тиббиёт ходимлари жалб қилинган. Буларнинг 24 нафари шифокорлар, 42 нафари ҳамшира, 13 нафари кичик тиббиёт ходимлари ва 11 нафари хўжалик ходимларидан иборат.

    Ҳозирда даволаш комплекси зарурий тиббий техника ва анжомлар билан тўлиқ жиҳозланди. Жумладан, 5 та сунъий нафас олдириш аппарати, 45 та оксигенератор, 100 та Бобров аппарати, 1 дона портатив рентген аппарати, рентген дигизайтер аппарати, 1 та ЭКГ аппарати, 25 дона пульсоксиметр, 4 та функционал койка, 3 дона кардиомонитор, 4 дона инфузомат, 1 дона ларингоскоп, 50 дона пирометр, 70 дона штатив, 2 та дефибриллятор, 2 та каtalkа, 2 та коляска, 2000 дона ҳимоя комбинезони, 2000 дона ниқоб, 300 дона ҳимоя кўз ойнаги билан жиҳозланган

    Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

    Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

    Даволаш жараёнига Тошкент тиббиёт академияси кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Тешаев Октябр Руҳиллаевич бош шифокор сифатида жалб этилди.

    Бугунги кунда шифохонада 350 нафар беморни даволаш учун талаб этиладиган 3 хил турдаги COVID-19’га қарши, бундан ташқари, 48 хил турдаги умумий дорилар (пневмонияга, қон босимини тушириш, йўтални даволаш ва ҳоказо) захираси жамланди.

    Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

    Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

    Даволаш жараёнини самарали ташкил этиш ҳамда ушбу жараёнда энг илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида врачлар учун телемедицина тизими жорий этилди. Шифокорлар ва Миллий гвардия ходимлари 15 та портатив радиоалоқа воситалари билан таъминланди.

    Аввалроқ Урганч шаҳрида коронавирус юқтириб олган беморларни даволаш учун 708 ўринли махсус марказлар ташкил этилгани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари Учтепа туманида жойлашган Аtlas мебель марказида коронавирусга қарши кураш доирасида навбатдаги тақсимлаш маркази ташкил этилмоқда.

    Айни пайтда Юнусобод туманидаги «Ўзэкспомарказ»нинг 3-павильонида 1000 ўринлик махсус марказ фаолият юритмоқда (масъул – Тошкент шаҳар ҳокимлиги). Шунингдек, 1 ва 2-павильонларда яна 814 та койка тайёрланмоқда (масъул – Мудофаа вазирлиги госпитали).

    Бундан ташқари, яқин 2-3 кун ичида Юнусободдаги гимнастика саройида 750 ўринли (масъул – ИИВ госпитали), Шайхонтоҳур туманидаги «Ёшлик» спорт мажмуасида 520 ўринли (масъул – ДХХ госпитали) биринчи тиббий ёрдам марказлари фойдаланишга топширилиши кутиляпти.

    Сергели туманидаги 2-сон БЎСМ 250 ўринли даволаш маскани этиб қайта жиҳозланяпти.

    Бундан аввал Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ётоқхонаси ва Чилонзор туманидаги Cardio Star Plus хусусий клиникаси (50 та ўрин) ҳам коронавирусга гумон қилинганларни вақтинча сақлаш масканларига айлантирилгани айтилганди.

    31.07.2020, 19:23   Изоҳ (0)   31897
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда муҳтож оилаларга ажратилган бир марталик ёрдам пули нима учун нақд пул шаклида тарқатилаётганига изоҳ берилди

    31.07.2020, 19:08

    Урганчда коронавирусга чалинган беморлар учун махсус даволаш марказлари ташкил этилмоқда

    31.07.2020, 18:39

    Ўзбекистонлик 144 нафар меҳнат мигранти чартер рейс билан Россияга ишга жўнатилди

    31.07.2020, 18:09

    Ўзбекистонда 7 соат ичида 215 кишида коронавирус аниқланди, касалланганлар сони 23 773 кишига етди

    31.07.2020, 17:16

    Коронавирусга чалинган тошкентлик 60 ёшли аёл вафот этди

    31.07.2020, 17:05

    Тошкентда 67 ёшли аёл коронавирус асоратларидан вафот этди

    31.07.2020, 16:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” футболчиси: “‘Реал’ — бутун дунё тан олган клуб”

    Спорт | 2 июл, 15:55

    Тошкентда Роҳат айланма йўли вақтинча ёпилгани сабаб тирбандликлар юзага келди (видео)

    Ўзбекистон | 2 июл, 15:48

    Эрон расман МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатди

    Дунё | 2 июл, 15:45

    Малида “Ал-Қоида”га алоқадор ҳужум сабаб 80 нафар жангари ўлдирилди

    Дунё | 2 июл, 15:35

    Ҳаёт учун хавфли: нима учун тор келиб қолган кийимлардан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 2 июл, 15:20

    ҲАМАС Трампнинг ўт очишни тўхтатиш таклифига жавоб қайтарди

    Дунё | 2 июл, 15:05

    Болгария ва Руминия чегара назоратини бекор қилди

    Дунё | 2 июл, 14:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.