• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 27 июль куни 678 кишида коронавирус аниқланди. Бу янги антирекорд

    Ўзбекистонда 26 июль соат 23:30 дан 27 июль соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 678 та ҳолат қайд этилди. Бу янги антирекорд. Биринчи марта кунлик касалланганлар сони 600 нафардан ошди. Аввалги энг юқори натижа 13 июль куни қайд этилган бўлиб, ўша куни 594 кишида коронавирус аниқланганди. Янги касалланиш ҳолатларидан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 21209 нафарга етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 121, «Дарё» ҳисоби бўйича 127 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 121, «Дарё» ҳисоби бўйича 127 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 678 кишининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 475 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 127 нафар;
    • Бухоро вилоятида — 22 нафар;
    • Сирдарё вилоятида — 18 нафар;
    • Наманган вилоятида — 18 нафар.
    • Андижон вилоятида — 13 нафар;
    • Жиззах вилоятида — 3 нафар;
    • Навоий вилоятида — 2 нафар.
    Кун давомида 8 та ҳудудда касалланиш ҳолати қайд этилди. 678 та ҳолатдан 602 таси Тошкент шаҳри ва вилоятига тўғри келди.

    Тошкент шаҳрида 475 кишида коронавирус қайд этилди. Бу Тошкент шаҳри учун ҳам кунлик касалланиш ҳолатлари бўйича антирекорд ҳисобланади. 25 июлда пойтахтда 459 кишида коронавирус тасдиқланганди. 27 июль куни Тошкентда аниқланган ҳолатлар Қорақалпоғистон (337) ва Жиззахда (140) бутун эпидемия мавсумида қайд этилган ҳолатлар билан деярли тенг (475 га 477).

    Тошкент вилоятида 127 кишида касаллик аниқланди. Икки кундан буён вилоятда янги ҳолатлар 100 дан ошмоқда. Бугунги кунга келиб Тошкент вилояти коронавирусга чалинганлар сони 2000 нафардан ошган Тошкент шаҳридан кейин иккинчи ҳудуд бўлди.

    Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 22 та ҳолат қайд этилган. Июль ойида Бухорода жами 200 кишида касаллик аниқланди. Бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 28 фоизига тенг. Бухоро Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Андижон вилоятларидан сўнг касалланганлар сони 700 нафардан ошган 5-ҳудуд бўлди.

    Сирдарё вилоятида 18 кишида коронавирус аниқланди. 17 июлдан бери ССВ Сирдарё вилоятининг статистикасини Тошкентдан алоҳида беришни бошлади. Ўша кунгача вилоятда касалланганлар сони 213 нафарни ташкил этган, 10 кун ичида Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 293 нафарга кўпайиб, ҳозирда 506 нафарга етган. Сирдарё вилояти коронавирусга чалинганлар сони 500 нафардан ошган Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятларидан сўнг 8-ҳудуд бўлди.

    Наманган вилоятида ҳам 18 кишида коронавирус қайд этилди. Наманган вилоятида охирги 15 кун ичида фақатгина 24 июлда коронавирусга чалиниш ҳолати кузатилмади. Вилоятда июль ойида 373 кишида коронавирус қайд этилди, бу Намангандаги жами касалланиш ҳолатларининг 56 фоизига тенгдир.

    Андижон вилоятида 13 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда июль ойида 724 кишида касаллик қайд этилди, бу Андижондаги жами касалланиш ҳолатларининг 78 фоизига тенгдир. Андижон ҳозир касалланганлар сони бўйича фақат Тошкент шаҳри ва вилоятидан ортда қолмоқда. Водийнинг бошқа икки ҳудуди Наманган ва Фарғонадаги жами касалланиш ҳолатларини қўшганда (900 та ҳолат) ҳам Андижонга етолмайди.

    Жиззах вилоятида 3 кишида касаллик қайд этилди. Вилоятда 21 июлдан бери янги ҳолатлар аниқланмаганди. Жиззах вилоятида аниқланган 140 та ҳолатдан 130 таси июль ойи ҳисобига тўғри келди. Жиззах ҳозирда энг кам коронавирус аниқланган ҳудуд ҳисобланади. Қолган барча ҳудудларда беморлар сони 200 нафардан кўп.

    Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 2 та ҳолат қайд этилган. Навоийда июль ойида 113 кишида коронавирус аниқланди. Бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 29 фоизига тенг.

    Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият жиддий тус олмоқда. 27 июль куни илк марта кунлик касалланиш кўрсаткичи 600 дан ошди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам илк марта ниқобда кўриниш берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент Шавкат Мирзиёев куни Тошкент шаҳрида коронавирус пандемиясига қарши курашиш, бу борадаги ишларнинг самарадорлигини, аҳолига сифатли ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш қамровини ошириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳисоботини тинглади. Давлат раҳбари пандемия шароитида соғлиқни сақлаш миллий тизимини қўллаб-қувватлаш, жумладан, пойтахтдаги спорт мажмуалари негизида ташкил этилаётган тақсимлаш марказлари ва янги клиникаларни тиббий ходимлар билан таъминлаш, коронавирус билан хасталанган шахсларни самарали даволашга мамлакат ҳарбийлари, ҳарбий-тиббий муассасаларнинг хизматчилари ва тиббиёт мутахассисларини жалб қилиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди.

    Президент матбуот хизмати ушбу тадбирда кўрсатилган тақдимотлардан бирининг суратини эълон қилган. Унда Мудофаа вазирлиги ҳарбий госпиталида Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими ходимлари коронавирусдан даволанаётганини ҳақида ахборот берилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу вақтгача Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазирлиги тизими ходимлари коронавирусга чалингани юзасидан расман маълумот берилмаган эди. Аммо Президент матбуот хизмати эълон қилган суратдан Мудофаа вазирлиги тизимидаги ходимлар орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари анча кўплигини кўриш мумкин. Вазирлик тизимидаги 664 кишида касаллик аниқланган. Бу дегани Ўзбекистондаги коронавирус беморларининг 3 фоизи ёки касаллик аниқланган ҳар 32-одам Мудофаа вазирлиги тизими ходими деганидир.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    27 июль куни ССВ Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Аммо беморларнинг айнан қайси куни вафот этганига аниқлик киритилмаган.

    Биринчи ўлим. Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида яшаган 65 ёшли Ш.Г. исмли эркакда 4 июлдан касаллик белгилари — тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал бошланган. Унда COVID-19 тасдиқлангач, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

    Беморга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик асорати билан кечган. Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар ҳам бўлган.

    «Беморнинг аҳволи кескин оғирлашган ва юрак қон-томир етишмовчилиги, сатурация кўрсаткичининг пасайиб бориши, нафас олишининг қийинлашуви бўйича мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган», — дейилади ССВ ахборотида.

    Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаган 64 ёшли Х.Х. исмли аёлда 13 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

    Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка шиши асоратлари билан кечган.

    Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия ҳамда гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.

    Учинчи ўлим. Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли Б.Т. исмли эркакда 11 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

    Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, у юрак ишемик касаллиги, стенокардия ҳамда гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 35 ёшли З.Х. исмли аёл 15—20 июль кунлари шаҳар 7-сон туғруқ комплексида 3-ҳомиладорлик, икки томонлама пневмония, камқонлик ташхиси билан стационар шароитда даволанган.

    Унда COVID-19 инфекцияси борлиги тасдиқлангач, 20 июль куни шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. Шифохонада З.Х.га COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асорати билан кечган.

    Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

    ССВ тўрт кундан бери кетма-кет коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлларнинг вафот этгани ҳақида хабар бермоқда. 24 июль куни қашқадарёлик 35 ёшли аёл, 25 июль куни тошкентлик 34 ёшли аёлнинг ҳомиладорлик вақтида коронавирус тасдиқлангач ҳаётдан кўз юмгани, 26 июлда эса Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 32 ёшли аёлнинг вафот этгани ҳақида хабар берилди.

    Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 64 ёшли А.А. исмли аёлда 17 июль куни COVID-19 инфекцияси борлиги тасдиқланган. Бемор COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ҳамда икки томонлама пневмония ташхиси билан Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

    Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги ва ўпка шиши асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги ва семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

    Мутахассислар томонидан реанимацион чоралар кўрилганига қарамай, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 121 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этгани ҳақида хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 127 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 22 июлда Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов, Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси мудири 62 ёшли Марҳабо Аҳмедова коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. Бироқ ушбу олти ҳолат ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 9 414 нафар бемордан 214 нафари оғир, 83 нафари эса ўта оғир аҳволда. Аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 16 июль куни биринчи марта 60 нафардан, 17 июль куни 80 нафардан, 18 июль куни 90 нафардан, 19 июль куни 100 нафардан 21 июль куни 130 нафардан, 23 июль куни 140 нафардан, 24 июль куни 170 нафардан, 25 июль куни 190 нафардан, 26 июль куни 210 нафардан ошганди, энди эса уларнинг умумий сони 297 нафарга етди.

    Касалликдан даволаниш

    27 июль куни 569 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг касалликдан тузалиши бўйича кунлик рекорд кўрсаткич янгиланди. Тузалганларнинг
    • 337 нафари Тошкент шаҳридаги 20 та шифохонада даволанаётган беморлар;
    • 75 нафари Тошкент вилоятида;
    • 53 нафари Қашқадарё вилоятида;
    • 32 нафари Андижон вилоятида;
    • 22 нафари Наманган вилоятида;
    • 22 нафари Сирдарё вилоятида;
    • 15 нафари Фарғона вилоятида;
    • 13 нафари Жиззах вилоятида касалликдан фориғ бўлган.
    Ушбу беморларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига аниқлик киритилмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас. Республика махсус комиссияси марказий штабининг 22 июль куни берган маълумотлари аллақачон эскирди.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 21 209 нафар бемордан 11 674 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 55 фоизни ташкил этмоқда. Бир кун ичида бу борадаги кўрсаткич 1 фоизга яхшиланди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 9414 нафар бемордан 7025 нафари Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Жиззахда 17, Фарғонада 22, Навоийда 26, Хоразмда 42, Самарқандда 97, Қорақалпоғистонда 121, Сирдарёда 125, Наманганда 158, Бухорода 160, Қашқадарёда 209, Сурхондарёда 217, Андижонда 214 ва Тошкент вилоятида 981 нафар бемор қолди.

    Тошкент вилоятида касалликдан тузалганлар сони 1000 нафардан ошди.

    Карантиндагилар

    Айни вақтда Ўзбекистонда уй карантинида 67 155 нафар, стационар карантинда эса 25 178 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. Бир кун ичида уй карантинидаги фуқаролар сони 574 нафарга, стационар карантиндаги фуқаролар сони 1139 нафарга камайди.

    28.07.2020, 00:27   Изоҳ (0)   142262
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мудофаа вазирлиги госпиталига ётқизилган 762 беморнинг 660 дан ортиғи ҳарбийлар экани маълум бўлди

    28.07.2020, 00:16

    Ўзбекистонда бир кунда 569 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тузалди ва кунлик рекорд янгиланди

    28.07.2020, 00:15

    Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 21 минг нафардан ошди

    28.07.2020, 00:13

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволашга ҳарбий шифокорлар ҳам жалб қилинади

    28.07.2020, 00:08

    Тошкентда коронавирусга чалинган 64 ёшли аёл вафот этди

    27.07.2020, 23:59

    Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган 35 ёшли ҳомиладор аёл ҳаётдан кўз юмди

    27.07.2020, 23:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.