• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонга қайтиш учун Россия—Қозоғистон чегарасида 2000 дан ортиқ фуқаро тўпланган

    Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари маълумотларига кўра, Россия—Қозоғистон чегарасидаги «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти яқинида ва Оренбург вилояти Бузулук шаҳрида мос равишда 1300 ва 700 нафардан ортиқ ўзбекистонлик тўпланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

    Кадр: Facebook

    Кадр: Facebook

    Қайд этилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Москвадаги элчихонаси томонидан фуқароларнинг «Маштаково» назорат-ўтказиш пунктига боришга уринмасликлари, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишлари ва барча карантин чораларига қатъий риоя этишлари тўғрисида берилган кўп сонли огоҳлантиришларга қарамай, Қозоғистон ҳудуди орқали автотранспорт воситаларида ватанга қайтиш мақсадида бўлган фуқаролар Россия—Қозоғистон давлатлараро чегараси яқинида тўпланишни давом эттирмоқда.

    Вазирлик томонидан маълум қилинишича, минтақада коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятнинг кескин ёмонлашиши, Қозоғистонда қатъий карантин чекловлари жорий этилиши муносабати билан фуқароларнинг қўшни давлатлар ҳудуди орқали қайтиши ташкилий ва бошқа қийинчиликларни келтириб чиқармоқда, айниқса, фуқароларнинг соғлиғи учун жиддий хавф туғдирмоқда.

    «Ушбу ҳолатни юртдошларимизга тушунтириш мақсадида мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонаси ва Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси раҳбарлари фуқаролар тўпланган жойга келди.

    Мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда, Россия ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиздан чеклов чораларига тўғри баҳо беришларини, Россия—Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва ўзларининг ва атрофдагиларнинг соғлиғини хавф остига қўймасликларини яна бир бор сўраймиз», — дейилади ТИВ хабарида.

    Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқаролари чартер рейсларни ташкил этиш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан ҳамда мунтазам «сариқ» ва «яшил» рейслар қайта ташкил этилишига қараб ватанга қайтади. Ўзбекистон фуқаролари Россиядан чартер рейсларда Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ олиб чиқилади.

    Аввалроқ Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтиш учун Самарада яна 1,2 минг ўзбекистонлик тўплангани ҳақида хабар берилганди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия—Қозоғистон чегарасидаги «Маштаково» ва «Сагарчин» назорат-ўтказиш пунктлари яқинида Ўзбекистон фуқаролари тўплангани ҳақида хабар берганди. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларни Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтишда турли шахсларга мурожаат қилмасликка чақирганди. Элчихона чегарага етиб келаётган ўзбекистонликларнинг кўпчилиги ёлғон хабарларга ишониб, Россиянинг турли ҳудудларидан келгани ва Қозоғистон орқали ватанга қайтиш истагини билдираётганини маълум қилган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон халқаро авиақатновларни икки бараварга қисқартиришга қарор қилди

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 13 майда Россия—Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллаган, эртаси куни эса Ўзбекистон ТИВ чегарада тўпланган юзлаб ўзбекистонликлардан Республика махсус комиссияси қарорини кутишини сўраган. Кейинчалик Россиянинг Самара вилоятида Ўзбекистонга қайтиш учун чегараларнинг очилишини кутаётган фуқаролар орасида коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида улар учун лагер-обсерватор ташкиллаштирилгани маълум бўлди. 18—19 май кунлари Россия—Қозоғистон давлатлараро чегарасидаги «Маштаково» назорат-ўтказиш пунктида тўпланган 1206 нафар Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон ҳудуди орқали ватанга қайтарилган.

    25 майда Самарада яна юзлаб ўзбекистонликлар тўпланди ва Ўзбекистон ТИВ вазиятга муносабат билдириб, Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан Россия—Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш нуқталарига боришга уринмасликни, яшаш жойларида қолишни ва карантин чораларига қатъий амал қилишни сўради. 29 майда вазирлик ўзбекистонликларни Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтишда турли шахсларга мурожаат қилмасликка чақирган. Июнь ойининг бошида Россия—Қозоғистон чегарасида тўпланган 350 нафардан ортиқ ўзбекистонлик Қозоғистон ҳудуди орқали мамлакатга олиб келинди.

    08.07.2020, 19:06   Изоҳ (0)   29144
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Алишер Шодмонов Ўзбекистонда коронавирус авж олса, тиббиёт оғир вазиятга тушиб қолиши мумкинлигини айтди (видео)

    08.07.2020, 18:32

    Ўзбекистонда эпидемия бошлангандан буён 300 нафардан ортиқ бола коронавирусга чалингани маълум бўлди

    08.07.2020, 18:08

    Ўзбекистонда яна 144 кишида коронавирус аниқланди. Касалланганлар сони 11 минг нафарга яқинлашди

    08.07.2020, 17:58

    Ўзбекистонда 2020/2021-ўқув йилида қанча бола 1-синфга бориши маълум бўлди

    08.07.2020, 17:11

    «40 миллион керакмас, уйимизни таъмирлаб беришсин». Сардоба фалокати сабаб 2 фарзанди билан кўчада қолган аёл мурожаат йўллади (видео)

    08.07.2020, 16:58

    Ўзбекистонда беш ой давомида 208 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус аниқланган

    08.07.2020, 16:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.