Ўзбекистонда шу вақтгача (8 июль 2020 йил) 208 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Биз карантин даврида, яъни беш ой давомида 3 мингдан ортиқ ҳомиладор аёлларни карантинга олдик. Уларнинг 208 нафарида коронавирус аниқланди. Ушбу инфекциянинг ҳомиладор аёл ва унинг ҳомиласига қандай таъсир кўрсатишини ортиқча таърифлашга ҳожат йўқ. Бу вақт давомида бир қанча коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар фарзандли бўлди.Эслатиб ўтамиз, Тошкентда коронавирусга чалинган юраги хаста ҳомиладор аёл ўғил фарзандли, коронавирус инфекциясига чалинган яна бир ҳомиладор аёл 7 май куни қиз фарзандли, Тошкентдаги 3-сонли туғруқ мажмуасида коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳомиладор аёл 13 май куни қиз фарзанд ва 7 июнь куни туғруқ жараёни етти соат давом этиб, ўғил фарзандли бўлган аёллар ҳақида хабар берилган эди.Элмира Боситхонова, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари
Изоҳ (0)