• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Москвага ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия пойтахти Москва шаҳрига амалий ташрифи дастурида кўзда тутилган тадбирлар якунланди. Шавкат Мирзиёев Москвадан Тошкентга йўл олди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Москвада ўтказилган Ғалаба парадида қатнашиш учун 23 июнь, сешанба куни Москвага етиб борди.

    Шу куни Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. Россия президенти Ғалаба парадига келгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди. Шавкат Мирзиёев ҳамда Россия президенти Владимир Путин суҳбат чоғида стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни Москвадаги Қизил майдонга ташриф буюрди ҳамда Россия президенти ва бир қатор МДҲ давлатлари раҳбарлари билан бирга Ғалаба парадида иштирок этди. Ўзбекистон ҳарбийлари ҳам мазкур тадбирда мамлакат мустақилликка эришганидан кейин биринчи бор қатнашди ва чиқиш қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни бошқа давлат раҳбарлари билан бирга Москвадаги «Номаълум аскар» ёдгорлигига гул қўйди.

    Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига ташриф буюрди, Биринчи Президент хотирасига ҳурмат бажо келтириб, ҳайкал пойига гул қўйди. Хиёбондан чиқишда Президент шу ерда тўпланган ўзбекистонликлар билан саломлашди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Маълумот учун, Владимир Путин Москвада ўтган Ғалаба парадига барча МДҲ давлатлари раҳбарларини таклиф қилган. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатларидаги эпидемиологик вазият туфайли, Туркманистон президент Гурбангули Бердимуҳамедов 29 июнда 63 ёш — Пайғамбар ёшига тўлиши сабаб тантанали тадбирларга бора олмаслигини эълон қилган. Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев эса коронавирус юқтириб олган ва у ҳам Москвага бормаган.

    Мазкур парадда иштирок этиш учун Москвага борган Сўронбой Жээнбеков раҳбарлигидаги Қирғизистон делегацияси аъзолари орасида коронавирус аниқланди. Шу сабабли Қирғизистон президенти Сўронбой Жээнбеков ҳам парадда иштирок этмади.

    24.06.2020, 18:43   Изоҳ (0)   23931
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украинанинг SkyUp Airlines лоукостери Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш учун ариза берди

    24.06.2020, 18:39

    Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 4600 нафарга яқинлашди

    24.06.2020, 18:01

    Тошкент шаҳрида 23 июнь куни 2 нафар банк ходими, автопарк ҳайдовчиси ва нафақадаги аёлда коронавирус инфекцияси аниқланган

    24.06.2020, 17:50

    Шавкат Мирзиёев Москвадаги ўзбекистонликлар билан саломлашди (фото)

    24.06.2020, 17:40

    Тошкентда 7 соат ичида аҳоли орасида 13 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда касалланганлар сони 6847 нафарга етди

    24.06.2020, 17:13

    Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига ташриф буюрди (фото)

    24.06.2020, 17:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.