Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасида эса 1 нафар, жами 17 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, 20 июнь куни ўз уйларига кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Тузалганларнинг 5 нафари эркак, 12 нафари аёл бўлиб, энг каттаси 60 ёшда, энг кичиги эса 2020 йилда туғилган.

Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 2215 нафарга етди.

Шундай қилиб, айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 6119 нафар беморнинг 4290 нафари соғайди. Беморларнинг 19 нафари касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.