• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда ўқитувчилардан ноқонуний пул йиғган мактаб директори ишдан олинди

    «Дарё»га Жомбой туманидаги 43-мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича собиқ ўринбосари Гулноз Сафарова томонидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатчининг айтишича, у 2018 йилнинг ноябрь ойида мактаб директорига ўринбосар бўлиб боргач, директор вазифасини бажарувчи Дилфуза Ашурова ҳамда мактаб ҳисобчисининг ҳужжатларда қайд этилган, аммо мактабга келмайдиган ўқитувчиларга ойлик маош ва мукофот бериши қонунга зидлигини билдирган ва шу сабаб ишдан бўшатилган.

    Мазкур ариза юзасидан «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев журналистик суриштирув олиб борди.

    «Тўрт нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим ногирон — Черноблда бўлган. Ҳеч қандай нафақа олмайди. Ўзим Самарқанд давлат университетининг тарих факультетини тугатганман. 28 йилдан буён тарих фани ўқитувчиси бўлиб ишлайман, — дейди Гулноз Сафарова. — 43-мактабга директор ўринбосари бўлиб келганимдан сўнг иш жараёнида ўқитувчилар рўйхати билан танишдим. Беш нафар ўқитувчининг фамилияси бор, аммо ўзи йўқ. Мен бу ўқитувчиларни туман халқ таълими бўлимига бориб тариф ва табелдан ўчиртирдим. Менинг бу ишим мактаб директори Д.Ашурова ва ҳисобчига ёқмади. Шундан сўнг ҳисобчи мен олиб борган маош табелини қабул қилмай, ўзимга қайтариб отадиган бўлди.

    Гулноз Сафарова томонидан «Дарё»га тақдим этилган аудио ва видеоматериалларига кўра, 2019 йилнинг декабрь ойида мактаб директори ўқитувчиларни йиғиб, текширишга келган комиссия учун пул йиғиб бериши лозимлигини маълум қилган. Директор ўқитувчиларга Жомбой туманида 56 та мактаб борлигини, мактабларнинг катта-кичиклигига қараб қанчадан пул йиғиб бериш белгилаб берилганини айтган.

    «Директор комиссия учун пул йиғиб беришини, кимга қанчадан тушганлигини айтди. Ўқитувчилар эса бермаймиз, деб директорга қарши чиқишди. Директор ва ўқитувчилар ўртасидаги жанжалда ҳақоратли сўзлар айтилди, — дейди Гулноз Сафарова. — Комиссияга берилиши керак бўлган пулни ўқитувчилар уйидан олиб келиб йиғиб беришди».

    Таъкидланишича, 43-мактаб Жомбой туман марказидан 10 километр узоқликда жойлашган бўлиб, туманнинг ўша вақтдаги ҳокими Умид Назаровнинг тавсиясига кўра ҳоким секторига қарашли бўлган мактабни тартибга солиш учун Гулноз Сафарова директор ўринбосари этиб тайинланган.

    «Туман ҳокими мактабни тартибга солиб беришим учун юборганди. Мактабни зўрға тартибга солгандим. Ўқитувчилар, асосан, ойликдан кун кўради. Шу сабабли пул йиғишга қарши бўлгандим, ўқувчилардан ҳам пул йиғгани қўймасдим. Шунга мени ишдан четлатишди. 12 та гуруҳга онлайн дарс ўтаётган эдим. Пандемия пайтида мени сабабсиз ишдан олишди», — дейди Гулноз Сафарова.

    «Дарё»га тақдим этилган аудиоёзувларда мактаб директори ўқитувчилардан пул йиғишга уринганини эшитиш мумкин.

    https://youtu.be/brn38oku7ok

    «Ҳар бир ўқитувчига ўзим ҳисоблаб чиқдим. Ўзим ишчи гуруҳ тузаман. Ишчи гуруҳ пулни йиғади. Бир ставка қоровул, ярим ставка фаррош штати очганман. Шунинг учун молиядан қарз бўлиб турибман. Уларнинг пулини мактабнинг ‘оформлениеъси учун бериб юборганман, яширмайман. Мана ҳозир Ҳайдар ака телефон қиляпти пулни етказ, деб. Директор пулни устида турмайди-ку», — дейди Дилфуза Ашурова.

    Аудиоёзувда, шунингдек, «Мана шу мактаб бўлмаса, сизлар қаердан маош оласизлар. Ҳамма мактабдан Ҳисоб палатасига пул йиғган. Неча пулдан йиғганини хоҳлаган мактабингизга телефон қилиб сўранг. Барибир еганмиз, ичганмиз. Еган оғиз уялар, деган гап бор. Соат 16:00 гача пулни олиб боришим керак. Бошқа мактаблар аллақачон олиб бориб берган. Менинг бўйнимга қолмаслиги учун холисона йиғасизлар. Пулни шу ердаги 40 та ходимга бўласизлар. Ўзим ҳисоблаб кўрдим. Ҳисоб палатасига 40 минг сўмдан тушяпти, 20 минг сўмдан мактабнинг ‘оформлениеъсига. Менга 60 минг сўмдан тўлайсизлар. Мен соат 16:00 гача жой-жойига бериб келаман. Ҳайдар акани шу ерга чақираман, бериб юборасизлар. Ҳисоб палатасиники мен олиб бориб бераман. Қисқаси, соат 16:00 гача вақт бор», деган гаплар бор.

    Мактаб директори ўқитувчилар билан суҳбатида 40 минг сўмлик тўловни мактаб қоровули ва фарроши ҳам бераётганини айтиб, қайси ўқитувчи мазкур ҳолатга қарши чиқса, ишдан бўшашини айтган.

    «Ўқиб бер, десаларингиз ўқиб бераман. Шунинг учун ҳамма ўзича тасаввур қилсин. Мен умумий харажатни 40 минг сўмдан дедим. Мана бечора қоровул ҳам беради ўша 40 минг сўмни. 200 минг оладиган фаррош ҳам. Битта ўқитувчи 800 минг сўм устама олади. Энг кам ойлик бир ярим миллион сўм. Мен Аслиддин билан ҳисоблаб чиқдим. Шунинг учун индамай менинг қўлимга етказинг. Тўлаб тинчгина ухлай, Ҳайдар ака мени безовта қилмасин. Молия штатингни оч, деб мени безовта қилмасин. Ҳисоб палатаси ишини тугатгунча бериб келай. Агар тўламайман, ишламайман, дейдиганлар бўлса аризани ёзсин-да, ишдан бўшасин. Чарчадим мен. Шартномани бекор қилиб юбораман. Ишлаганимга икки йил бўлган бўлса, харажатдан чарчадим»,— дейди мактаб директори.

    Мактаб директори «ревизия»га харажат қилганини, бу ишда унга Даврон исмли шахс ёрдам берганини, текширувни ёпиш учун бошқа мактаб директорларига ўхшаб штат ёздириб олмаётганини таъкидлайди.

    43-мактаб директори Дилфуза Ашурованинг аудиода айтган гаплари асосида журналистик суриштирув ўтказган «Дарё» мухбирининг аниқлаштиришича, Жомбой туманидаги бошқа мактаб директорлари томонидан Ҳисоб палатаси учун ўқитувчилардан ҳеч қандай пул йиғилмаган.

    Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, аудиоёзувда 43-мактаб директори Дилфуза Ашурованинг мактаб ўқитувчилари иштирокида ўтказилган йиғилишида турли сабабларга кўра ўқитувчилардан 60 минг сўмдан пул талаб қилгани, талаб бажарилмаса, меҳнат шартномасини бекор қилиш ва ишдан ҳайдаш билан таҳдид қилгани, видеода эса Дилфуза Ашурова ҳамда ўқитувчилар ўртасида келиб чиққан ўзаро тортишув ҳолати акс этган.

    «43-мактаб директори Дилфуза Ашурова мактабда молиявий текшириш ўтказилгач, аниқланган камомадни ўқитувчилар ўртасида тақсимлаган ҳолда бартараф қилишни мақсад қилган, бироқ бу ўқитувчилар ўртасида норозиликни келтириб чиқарган ва жанжалга айланган. Д.Ашурованинг қайд этишича, ўқитувчилар унинг талабини бажармагач, камомадни ўз ойлигидан тўлашга мажбур бўлган, — дейди вилоят ХТБ ахборот хизмати раҳбари Абдуҳошим Зиятов. — Ўрганиш жараёнида Д.Ашурова томонидан йўл қўйилган хато-камчиликлар ўз тасдиғини топгач, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, лавозимидан озод этилди».

    Вилоят ХТБ ахборот хизмати раҳбарининг таъкидлашича, ноҳақ ишдан бўшатилгани учун шикоят қилган 43-мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича собиқ ўринбосари Гулноз Сафарова ўз хоҳишига кўра Жомбой туманидаги 37-умумтаълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасига тайинланган.

    Аммо Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати Гулноз Сафарованинг тушунтириш хати, шунингдек, аризасида келтирилган бошқа важлар юзасидан ҳеч қандай маълумот тақдим этмади.

    Ҳолат юзасидан олиб борилган журналистик суриштирув давомида республика Ҳисоб палатаси ахборот хизмати билан боғланиб, Жомбой туманида Ҳисоб палатаси ходимларининг текширувини ёпиш учун йиғилган пуллар масаласига муносабат сўрадик.

    «Ҳисоб палатаси фаолияти бўйича берилган ҳар қандай хабарларга жиддий ёндашади. Ушбу аудиоёзув чиққан саналарда Ҳисоб палатаси Самарқанд вилояти Жомбой туманида текширув ўтказмаган. Шуни эътиборга олиб, Ҳисоб палатаси ушбу аудиоёзувни тегишли ҳуқуқ-тартибот идораларига юборди. Якуни бўйича «Дарё»га хабар берилади. Шунингдек, кимда Ҳисоб палатаси ходимларига нисбатан ариза, шикоят бўлса ёки Ҳисоб палатаси ходимлари томонидан моддий ёки номоддий талаблар қўйилган бўлса, +998712390130 рақамига мурожаат қилишларини сўраймиз», — дейилади Ҳисоб палатаси ахборот хизмати маълумотида.

    20.06.2020, 20:32   Изоҳ (0)   24936
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

    20.06.2020, 20:11

    Ўзбекистонда дам олиш куни 42 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

    20.06.2020, 19:13

    Тошкентда 19 июнь куни бир оиланинг 6 нафар аъзосида коронавирус аниқланган. Аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда

    20.06.2020, 18:31

    Тошкентда биткоин савдоси билан ноқонуний шуғулланиб, 3 млн доллар айирбошлаган шахс қўлга олинди

    20.06.2020, 17:52

    Ўзбекистонда 7 соат ичида 94 кишида коронавирус аниқланди. Уч ҳудудда аҳоли орасида коронавирус қайд этилди

    20.06.2020, 17:07

    Бухорода газоконденсат ўғирлаган 7 кишининг иши судга юборилди

    20.06.2020, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга ракеталар ёғдириш билан таҳдид қилди

    Дунё | 6 август, 12:10

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Ньюкасл” ҳимоячисини Сеул аэропортида унутиб қолдирди

    Спорт | 6 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.