• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Коронавируснинг шиддатли хуружи, масжидлар очилиши, «тиллога тенг» бепул ерлар, Сўхга самолёт қўйиладими?

    Сўхликларнинг қўзғолони-ю, унинг оқибатида Шуҳрат Ғаниевни «кетади-кетмайди» дея баҳс бойлашувлар билан бу ҳафта ҳам ўтди. «Дарё»да ҳафтанинг энг асосий воқеалари шарҳини бошлаймиз.

    Ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаси Сўхдаги ғалаён бўлгани шубҳасиз. 31 май куни Ўзбекистоннинг Сўх эксклав-туманининг Чашма қишлоғи ва Қирғизистоннинг Қадамжой туманидаги Чашмага номдош Чечме қишлоғи аҳолиси ўртасида жанжал келиб чиқди. Хабарга кўра, икки қишлоқ ўртадаги булоқни тозалаш вақтида можаро бошланган (видеоларни кўринг). Воқеа жойига Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 1 июнь куни етиб борди ва аҳоли билан учрашиб, уларни тинчлантирди.  Шу куниёқ  Арипов Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчи Қубатбек Бўронов билан палаткада музокара ўтказди.

    Абдулла Арипов Сўх туманида.

    Абдулла Арипов Сўх туманида.
    Фото: Google Photos

    Можаро оқибатида 187 нафар ўзбекистонлик касалхонага ётқизилган, Ўзбекистон томонда учта хонадон ёниб кетган. Қирғизистоннинг Боткен вилоятида эса уй ва омборхона ёниб кетган, шунингдек, 25 киши жароҳат олган.

    Можаро авж олган вақтда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевни оломон ўраб олиб тортқилаётгани ва ҳоким аҳолини тинчлантиришга уринаётгани видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу видеолар қирғиз анклавида қийналган Ўзбекистон аҳолисининг ҳокимга қаршилиги деб талқин этилди. Бироқ бош вазир Сўхдаги можаро ҳақида гапирар экан, «Шуҳрат Ғаниев ва бошқа раҳбарлар етиб келиб, вазиятнинг чуқурлашишига йўл қўймаган», деб Ғаниевнинг хизматини ижобий баҳолади. Воқеа иштирокчиларининг айтишича, дарғазаб оломонга нисбатан куч қўлламасликка аскарларга қатъий топшириқ берилган, вазиятни эса ҳоким ўз қўлига олган.

    Шунга қарамасдан, Сўх воқеалари туфайли Фарғона ҳокими ишдан олинди деган хабар бир муддат интернет оламини титратди. Бироқ Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф буюриб, йиғилиш ўтказди ҳамда Тошлоқ тумани ҳокимини алмаштириш билан чекланди. Аввалроқ Сўх тумани ҳокими ҳам алмаштирилган эди.

    Таъкидлаш керакки, сўхликларнинг норозилиги эксклав худди орол каби мамлакатнинг асосий қисмидан узилиб қолганидандир. Карантин эса сўхликлар қамалда қолиб, янада қийналишига сабаб бўлди. Ҳукумат бу муаммога кўриладиган чораларни маълум қилди. Сўхнинг бўш ерларига тик қудуқлар қўйилиб, бўш ерлар ўзлаштирилиши ва олтита маҳалла фуқаролар йиғинида кичик саноат ҳудудлари ташкил этилиши белгилаб олинди.

    Фото: Telegram

    Ҳудудда 2020 йил давомида қиймати 101 миллиард сўм бўлган 73 лойиҳа амалга оширилади. Бунинг натижасида 4,5 мингта янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Банклар кўмагида 82 та лойиҳа амалга оширилиб, бу мақсадлар учун Сўх туманига 153 миллиард сўм кредит йўналтирилади. Сўхлик битирувчиларга ОТМларда алоҳида грант квоталар ажратилади. Сўхда учта дам олиш маскани яратилади. Тумандаги эски аэродромни қайта таъмирлаб, вилоят марказига ҳаво йўллари орқали бориб келишни йўлга қўйиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

    Дарвоқе, «Сўх» сўзи «алангаланмоқ» деган маънони билдиради.

    * * *

    Келинг, бу ҳафта карантиннинг қайси талаблари юмшатилганига тўхталиб ўтамиз.

    Масжидлар фаолияти 8 июндан «яшил» ҳудудларда тикланади. Бироқ улардан биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шу жумладан, намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда), шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 C ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, жамоавий диний маросимлар (жума намози ва бошқалар)ни ўтказмаслик талаб этилади.

    Фото: «Дарё»

    8 июндан бошлаб «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига ҳам рухсат берилди. Автобусчилар учун яна бир яхши янгилик бор: Тошкентда автобус ҳайдовчилари учун қўйилган кунлик «план» 8 июндан бекор қилинади. Энди қанча пул тушириш уларнинг муаммоси эмас. «Яшил» ва «сариқ» ҳудудларда  15 июндан хусусий боғчалар фаолиятига рухсат берилади. Давлат боғчалари фаолияти эса Мактабгача таълим вазирлиги жадвали асосида 15 июндан 1 июлга қадар босқичма-босқич йўлга қўйилади, деб ёзди @davletovuz канали.

    15 июндан буюм бозорларига ҳам рухсат берилади. Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 июндан бошлаб  «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилиши ҳам айтилди.

    * * *

    «Олаверинглар, давлатимиз камбағаллашиб қолмайди». Навбатдаги хабаримиз мазмуни шунақа. Тошкентнинг Амир Темур хиёбони, Бухоро ва Нуронийлар кўчалари оралиғида жойлашган «Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси биноси қисми» ҳамда Бухоро кўчаси, 10-уй манзилидаги собиқ Свердлов номидаги концерт зали (биржа биноси) Forsa Barsa компаниясига танловсиз, тўғридан-тўғри «нол» қийматда тақдим этилмоқда.

    Тошкентдаги Бухоро кўчаси, 10-уй манзилидаги бино.

    Тошкентдаги Бухоро кўчаси, 10-уй манзилидаги бино.
    Фото: Yandex

    Блогер @davletovuz ушбу янгиликка муносабат билдираркан, Forsa Barsa компаниясига тақдим этилаётган жойларнинг «сотихи тиллага тенг» эканини қайд этиб ўтган: «Шу жойлар қаловини топиб, 15 миллион долларга сотса ҳам бўладиган, сотихи тиллага тенг ерлар». Жойларнинг харидори маълум, аммо қандай қилиб енг ичида «сотиб» олаётганларини билмаганимиз учун кейинги хабарга ўтамиз.

    * * *

    Барчанинг диққати Сўхга қаратилган паллада ими-жимида «Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида» ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарор билан 2020 йил 1 августдан утилизация йиғими ставкалари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари турлари ва тоифаларининг рўйхати тасдиқланди. Бу рўйхат мана бу ерда. Айтишларича, утилизация йиғими UzAutoMotors автомобиллари нархининг ошишига олиб келмайди.

    * * *

    Фарғона водийси бўйлаб узунлиги 331 километр бўлган ҳалқа темир йўли қурилиб, электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилади. Қўқон—Марғилон—Андижон—Наманган—Қўқон йўналишида ҳаракатланиш экспресс электропоездларда, Қўқон —Наманган—Андижон—Қўқон йўналишида эса оддий электропоездларда йўлга қўйилиши кутилмоқда. Экспресс электропоезд бешта бекатда, оддий электропоезд эса 35 та бекатда тўхтайди. Поезд вагонлари кондиционерлар, USB-кабеллар, Wi-Fi, буфет, мото-велосипедлар учун махсус жойлар, биоҳожатхона кабилар билан таъминланади.

    Водий ҳалқа темирёли.

    Водий ҳалқа темирёли.
    Фото: Халқаро пресс клуб

    Лойиҳа қиймати, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 45 миллион долларга тенг. Водий ҳалқа темир йўли 2021 йилнинг биринчи чорагида ишга тушиши керак. Йўлкира нархи 5 минг сўмдан 45 минг сўмгача бўлади.

    * * *

    Ҳокимларни сайлаш ҳақида президент Шавкат Мирзиёев 2016 йилдаёқ айтганди. Бу амалиётга кўчиши мумкинми? Асосийси, фуқаролар буни истагани учун ташаббус кўрсатди. Натижада «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида ҳокимларни халқ томонидан сайлаш амалиётини жорий этиш ҳақидаги жойлаштирилган петиция 10 мингдан ортиқ овоз тўплади. Энди уни парламент кўриб чиқиши керак.

    Унда ҳар бир туман ёки шаҳардан белгиланган миқдорда номзод танлаб, уларнинг энг маъқулини сайлов ўтказиш йўли билан сайлаш кераклиги, сайланган ҳоким ишини баҳолашни эса яна ўша халқ зиммасида қолдириш мақсадга мувофиқлиги таъкидланган. «Ижтимоий тармоқлардан маълумки, ҳозирда кўплаб ҳокимларга нисбатан аҳолининг норозилик кайфияти мавжуд. Шу туфайли ҳудудларда аҳолини бошқарадиган ҳокимларни халқнинг ўзи танлаши ва сайлаш амалиётини жорий этиш зарур. Шундагина ҳокимларимиз халқ дардини эшитади, у билан бирга ишлайди», — деб ёзган петиция муаллифи.

    Сенатор Светлана Ортиқова 2017 йилда «Йил охирига қадар мамлакатда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари сайловлари ҳақидаги қонун лойиҳаси концепцияси ишлаб чиқилади», деб айтган эди.

    * * *

    Кетма-кет карантин чоралари юмшатилиб борилиши ортидан коронавирус ўта хунук сюрпризини тақдим этди. Тошкент шаҳрида биргина 7 июннинг ўзида 19 соат ичида 185 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу 185 киши касалликни айнан кимлардан юқтиргани (касаллик юқишининг занжир кетма-кетлиги) ҳақида ахборот берганича йўқ. Бир кунда 185 кишида касаллик аниқланиши — бу нафақат Тошкент шаҳри учун, балки бутун Ўзбекистон учун ҳам рекорд кўрсаткичдир.

    Умуман, 7 июнь давомида Ўзбекистон бўйича 237 кишида касаллик аниқланди.

    Шу вақтгача Ўзбекистонда касалланиш ҳолатлари бўйича кунлик энг юқори кўрсаткич 14 апрель куни қайд этилган, ўшанда 167 кишида касаллик тасдиқланган эди. Касалланганлар сони сўнгги бор 26 май куни 100 кишидан ошган эди — ўшанда бутун кун давомида 101 кишида коронавирус аниқланган.

    Бу антирекорд бизга жуда-жуда ҳушёр бўлишимизни ва карантин талабларига қатъий бўйсунишимиз кераклигини кўрсатади. Уйда қолинг.

    08.06.2020, 08:26   Изоҳ (0)   73604
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда светофор устига чиқиб, «томоша» кўрсатган маст фуқаро 15 суткага қамалди

    08.06.2020, 00:10

    Ўзбекистонда 7 июнь куни 237 кишида коронавирус аниқланди. Бу рекорд

    07.06.2020, 23:44

    Тошкентда 7 июнь куни 195 кишида коронавирус аниқланди. Шу вақтгача бир кунда бутун Ўзбекистон бўйича ҳам бунчалик кўп бемор аниқланмаган эди

    07.06.2020, 23:31

    Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистонда ишсизлар сони 2 миллионга яқинлашгани маълум қилинди

    07.06.2020, 23:24

    Самарадаги 350 нафардан ортиқ ўзбекистонлик Қозоғистон орқали ортга қайтаётгани маълум қилинди

    07.06.2020, 23:10

    Қўқонда 12,2 млн доллар эвазига логистика маркази қурилади

    07.06.2020, 22:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Виктория Бекҳэм Netflix учун ҳужжатли сериал тайёрламоқда

    Лайфстайл | 5 июн, 11:59

    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

    Реклама | 5 июн, 12:00

    Японияда денгиз сувида эрийдиган пластик яратилди (видео)

    Дунё | 5 июн, 11:50

    Қурбон ҳайити куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин  

    Ўзбекистон | 5 июн, 11:36

    Болгария еврони миллий валюта сифатида қабул қилмоқчи

    Дунё | 5 июн, 11:20

    ЖЧ—2026. Ўзбекистон мундиал масаласини ҳал қилишга яқин турибди (превю)

    Спорт | 5 июн, 11:15

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    Реклама | 5 июн, 10:30

    Британиялик олимлар дунёдаги энг кичик скрипкани ясади

    Лайфстайл | 5 июн, 11:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.