Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков 3 июнь, чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда ёз фаслида йўл четида сотиладиган, уй шароитида тайёрланган айрон, гўжа ёки салқин ичимликлар масаласида берилган саволга жавоб берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, рухсат этилмаган катта йўл ёқалари, нотурғун жойларда барча турдаги маҳсулотларни, жумладан, уй шароитида тайёрланган салқин ичимликлар, бочкалардаги морслар, фрейзерда қуйиб бериладиган музқаймоқларни сотиш қатъиян ман этилади.

Таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамасининг 378 ва 251-сонли қарорларига мувофиқ, ноқонуний кўча савдоси назорати солиқ органларига юклатилган.

Аввалроқ Тошкент ҳалқа автомобиль йўли чеккасидаги «Тошкент» савдо мажмуаси ва «Дўстлик» буюм бозори ташқарисида Тошкент вилоят солиқ органлари томонидан ўрнатилган карантин тартибига зид равишда ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаш ҳамда уларга нисбатан тегишли чора кўриш ишлари амалга оширилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар