Туркиянинг Aksa Energy компанияси Тошкентда қуввати 240 МВт га тенг газ электростанцияси қурилишига инвестиция киритади. Лойиҳа Ўзбекистон Энергетика вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилмоқда, деб хабар беради «Дунё» агентлиги.
Мазкур станцияни бир йил ичида қуриб битириш режалаштирилмоқда. Ишларни тезлаштириш учун компаниянинг бошқа давлатлардаги мутахассисларининг бир қисми Ўзбекистонга йўналтирилиши мумкин.
Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади. Aksa Energy электростанцияни қуради ва ундан 25 йил фойдаланади, Ўзбекистон томони эса станцияни таббий газ билан таъминлаш ва у ишлаб чиқарадиган электр энергиясини харид қилиш мажбуриятини зиммасига олган.
Аввалроқ Навоийда БАА компанияси ҳисобидан янги фотоэлектрик станция қурилиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)