Ўзбекистонда коронавирсга топширилган тест натижаси биринчи марта хатолик сабабли коронавирус борлигини кўрсаца, қайта топширилган тест эса вирус йўқлигини кўрсаца ҳам, тест топширган киши карантинга олинади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков 3 июнь, чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, агар биринчи марта коронавирусга топширган таҳлил натижаси мусбат чиққан бўлса, тест топширган киши касалхонада назоратда бўлиши керак. Иккинчи марта таҳлил натижаси манфий чиқса ҳам мазкур шахс 14 кун назоратда бўлади.
Қайд этилишича, коронавирусга чалинганларнинг кўпчилиги халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар бўлиб, эпидемик нохуш давлатларга бориб келган барча ҳайдовчилар 14 кун муддатга карантинга олинмоқда.Аввалроқ охирги бир ойда 32 та чартер рейс орқали 8 мингга яқин, чегара постлари орқали 20 мингдан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга олиб келингани, уларнинг кўпчилигида касаллик аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, қарийб 200 нафар халқаро юк ташувчи ҳайдовчида коронавирус аниқланган. Ҳозирги кунда уй шароитида 26 минг, стационарда 21 минг киши карантинда қолмоқда.
Изоҳ (0)