Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва унинг оила аъзоларида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда бош вазир ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали эълон қилди.
«Мен коронавирусга тест топширдим. Афсуски, менда коронавирус инфекцияси аниқланди. Шундан сўнг оила аъзоларим ҳам тест топширди, уларда ҳам инфекция аниқланди. Бизда касаллик белгилари йўқ, тана ҳароратимиз яхши. Ҳозир барчамиз ўзимизни изоляцияладик, уйдан туриб ишлаймиз. Бунинг учун барча қулайликлар мавжуд», — дейди Арманистон бош вазири.
https://www.facebook.com/nikol.pashinyan/videos/3067514960000475/
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Россия бош вазири Михаил Мишустин ва Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ҳам коронавирусга чалиниб, даволанишга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)