Вашингтон мэри Мюриэл Боузер шаҳарда комендантлик соатини жорий этди ва АҚШ Миллий гвардияси ҳарбийларини пойтахт полиция бошқармасига ёрдам беришга жалб этди. Бу ҳақда мэр офисининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.
Комендантлик соати 31 майдан 1 июнь соат 06:00 га қадар (Тошкент вақти билан соат 15:00) эълон қилинган. Вашингтондаги тартибсизликлар сабаб полиция 17 кишини қўлга олган.
Бундан ташқари, Аризона штати губернатори Даг Дьюси ҳам комендантлик соати жорий этган. Режим бутун штат ҳудудида бир ҳафта амалда бўлади.
Аввалроқ АҚШнинг 25 та шаҳрида оммавий норозиликлар сабаб комендантлик соати эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)