• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Аэропортлардаги савдо марказлари фаолияти тўхтайди, самолётлардаги ўриндиқлар орасига тўсиқлар қўйилади. Авиақатнов тизимида пандемия сабаб қандай ўзгаришлар бўлади?

    Апрель ойида Россиянинг кўплаб авиакомпаниялари ўз рейсларини тўлиқ ёки қисман бекор қилди. Июндан бошлаб ички авиақатновларнинг айримлари яна амалга оширила бошлайди. Бироқ авиапарвозлар аввалгидек бўлмайди, деб ёзмоқда Recodе’га асосланиб Meduza. Самолётларда йўловчилар учун янги қоидалар ишлаб чиқилади, ҳаво лайнерлари салонида жиддий ўзгаришлар бўлади, шунингдек, саёҳатчилар аэропортларда вақтини аввалгидек чоғ ўтказа олмаслиги мумкин.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Одамлар самолётда нисбатан камроқ парвоз қилади. Бунга авиапарвозларнинг аввалгига нисбатан қимматлашиши сабаб бўлади. Dollar Flight Club арзон чипталар сервиси 2021 йилда битта авиачиптанинг нархи 35 фоизга тушиб кетиши, бироқ 2025 йилга бориб билет икки баравар қимматлашиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

    Самолётдаги буюмлар, ташқи жисмлар билан контактга киришиш камаяди. АҚШдаги тўртта аэропорт юкларни ўзаро мулоқотсиз топширишни синовдан ўтказмоқда: бунинг учун юкларни аввалдан рўйхатдан ўтказиш лозим, пассажир багажни олиш учун келганда жараённи QR-код билан тасдиқлайди. Аэропортларда алмисоқдан қолган рўйхатга олиш терминаллари ўрнида сенсор экранга бармоқ босиш талаб қилинадиган, одам юзини сканерлаб ёки овоз орқали унинг шахсини аниқлаш технологияларидан фойдаланиш бошланиши мумкин. NES корпорациясининг маълум қилишича, инсон юзини сканерлаш орқали унинг шахсини аниқлаш технологияси одамлар тиббий ниқоб таққан ҳолатида ҳам ишлайди. Янги технология турнақатор навбатларни камайтиради ва йўловчиларнинг аэропортда бўлиш вақтини ҳам қисқартиради.

    Йўловчиларнинг саломатлиги назоратга олинади. Текшириш ҳудудида катта эҳтимол билан фақат иситма ўлчаб турилади (бу ҳозир ҳам бажарилмоқда). Лекин энди фақат ушбу иш билан чекланиб қолмасдан қон босими ва юрак пулси ҳам текширилиши мумкин. Бунда йўловчиларнинг ўзи навбатда турмасдан мустақил равишда соғлиғи ҳақида хабар қилиши кўзда тутилган. Масалан, Clear компанияси Health Pass (саломатлик паспорти) тизимини ишлаб чиқди, бунда саёҳатчилар ўз соғлиғи ҳақидаги маълумотларни, жумладан, охирги марта топширган таҳлиллар натижасини тақдим қилиб маълумотни тасдиқлайди. Ғояга кўра одамлар ушбу хизматдан фойдаланиб, QR-кодни махсус киоскда сканердан ўтказиб навбатда турмай иш битира олиши таъминланади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Самолётлар ҳам ўзгаради. Ўртадаги ўриндиқ блокланади, тиббий ниқоб тақиш мажбурий бўлади, эконом классда учганлар навбатларнинг олдини олиш учун бизнес классдан аввал самолётдан туширилади — бу ҳам реалликка айланиши мумкин. Энг қизиқ томони бу — янги турдаги самолёт салонига киритилаётган дизайнерлик ўзгаришлари бўлиши кутилмоқда. Масалан, ўриндиқлар ораси ва салондаги қаторларга пластмассадан қилинган шаффоф қалқонлар қўйилиши. Айрим авиакомпаниялар самолёт ичидаги материалларни ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда Collins Aerospace Interiors’нинг маҳсулотлар ва савдодан кейинги хизмат кўрсатиш масалалари бўйича вице-президенти Грант Вест маълум қилган. Ҳозир унинг жамоаси патоген микроорганизмларни сиқиб қўя оладиган материаллар, жумладан, бир марталик фойдаланишга мўлжалланган буюмлар устида бош қотирмоқда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Пандемия даврида авиалиниялар чеклаб қўйилди ёки парвозларнинг айримларида бортда озиқ-овқат ва ичимликлар истеъмол қилишга чекловлар қўйилди. Масалан, Аmerican Airlines эконом классда алкогол маҳсулотлари сотувини тўхтатди (тақиқ биринчи классга тааллуқли эмас). АҚШнинг Delta авиакомпанияси эса йўловчиларга ичимликлар орасидан фақат шиша идишдаги сувни таклиф этмоқда.

    Аэропортлар энди кўнгилочар марказдек фаолият олиб бормайди. Сўнгги йилларда аэропортларга миллиардлаб долларлар сарфланар — дўконлар, ресторанлар ва бошқа кўнгилочар жойлар барпо қилинарди. Умуман олганда, йўловчиларнинг авиапарвозлар бўйича хизматлардан кўпроқ фойдаланиши ва кўпроқ маблағ сарфлаши учун шароитлар яратиларди. Пандемия сабаб аэропортлар ҳудудидаги савдо майдончалари аста-секин йўқола бошлайди.

    01.06.2020, 06:46   Изоҳ (0)   29460
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбек-қирғиз чегарасидаги можаро, Саудияда очилган масжидлар, ХКСга учган Crew Dragon кемаси. 31 май суратлари

    31.05.2020, 23:59

    Трамп G7 саммитини бошқа санага кўчириш ва унга Россияни таклиф қилиш режаси ҳақида гапирди

    31.05.2020, 23:17

    Марказий Осиё давлатларига чигирткалар ёпирилиши кутилмоқда. Туркманистон президенти зараркунандаларга қарши курашиш бўйича топшириқ берди

    31.05.2020, 22:16

    Бензин дунёда энг арзон ҳисобланувчи Венесуэлада 1 июндан бошлаб ёқилғи нархи қимматлашади

    31.05.2020, 20:13

    Crew Dragon ХКСга муваффақиятли туташди

    31.05.2020, 19:33

    Трамп АҚШда тез орада янги қуроллар пайдо бўлишини маълум қилди

    31.05.2020, 19:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.