• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сардоба воқеалари ва тарқалишда давом этаётган коронавирус. Май ойи якунлари

    Анча баҳсли, талафотли, хушхабарли ва турфа хабарларга бой бўлган май ойини ҳам якунлаяпмиз. Анъанага мувофиқ ойнинг эсда қоларли воқеаларини эсга олсак. Қуйида энг муҳим воқеликлар дайжести билан таништириб ўтамиз.

    Мавзуга доир:

    • Ёнғинлар тўхтади, тожвирус эпидемияси бошланди. Сулаймоний ўлди, Ҳайсам ибн Тариқ яшади. Январь нималар билан эсда қолди?
    • Чегара билмас коронавирус, Идлибдаги можаро, Олтинсой воқеалари, «Оскар»ни эгаллаб олган «Паразитлар». Февраль нималари билан эсда қолди?
    • Карантиндаги дунё. Ўзбекистонда коронавирус қандай кутиб олинди? Март ойининг якунлари
    • Чекинишни истамаётган COVID-19 ва карантиндан воз кечаётган Европа. Апрель ойи якунлари
    Сардобадан сув чиқди

    Бу сафарги хабарларни коронавирус билан боғлиқ воқеалар билан эмас, балки 1 май куни содир бўлган Сирдарё вилоятидаги фожиа билан бошлашни лозим топдик. Барчага маълум бўлганидек, 1 май куни тонг саҳарда Сирдарё вилоятида жойлашган «аср қурилиши» дея баҳоланган Сардоба сув омборининг бир қисм тўғонидан техноген ҳалокат оқибатида сув отилиб чиқа бошлаган ҳамда у қисқа фурсатда жуда катта майдонни эгаллаган эди. Ҳудудда истиқомат қилувчи ва унга яқин ҳудудлардан жами 70 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Воқеа жойига дастлаб бош вазир Абдулла Арипов, кейин эса Президент Шавкат Мирзиёев етиб борди. Эвакуация қилинган аҳоли Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги хавфсиз ҳудудлардаги турли жамоат бинолари, мактаб, коллежларга жойлаштирилган. Сув омбори дамбасининг бузилиши натижасида сув тошқинлари нафақат Ўзбекистон, балки қўшни Қозоғистон Республикасининг Махтаарал туманида ҳам юз берди ҳамда ҳудудда истиқомат қилувчи минглаб одамларнинг уй-жойига, экин майдонларига жиддий зарар етди. Авария ҳолати юз берганда Қозоғистон ҳукумати тошқин уларга етиб бормаслиги ҳақида ишонтирилган.

    Шунинг учун фуқаролар эвакуация қилинмаган. Аммо сув етиб борганидан кейин кеч бўлган ҳамда минглаб одамлар эвакуация қилинган. Икки давлат ҳукумат раҳбарлари вазиятни муҳокама қилиб, муаммога ечим топишга ҳаракат қилди. Фалокат кунининг ўзидаёқ бутун республика аҳолиси жабрдийдаларга ёрдамга ошиқди. Сардоба фоижасидан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш маркази ташкил этилди. Турли вилоятлардан ёрдам карвонлари Сирдарё ва Жиззахдаги вақтинчалик яшаб турган жойларига юборилди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда коронавируснинг еттинчи ҳафтаси дайжести: Шамол ва сув исканжаси, карантиннинг юмшаши, Сардобага йўл олган карвонлар
    • Ҳафталик дайжест: «Ғалабами ёки хотира?», «Қизилмисиз-сариқмисиз-яшилмисиз?», Сардобадан қуруқ чиқишни истаганлар
    • «Асосий масала — Сардоба, аммо ‘юлдузлар’ ҳақида гапирамиз». Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қайси мавзуларни муҳокама қилмоқда?
    • Тикланаётган Сардоба. Ташқи ишлар вазирлиги сукути нимани англатади? Ижтимоий тармоқлардаги трендлар
    • Ҳафталик дайжест: Сардоба айбдорлари, битирувчиларга совға, МТРКдаги Сусамбил
    Дастлаб, фалокатга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб қилиб келтирилган бўлса, кейинчалик ўрганишлар натижасида бу рад этилди. Воқеа сабабларини ўрганиш учун гуруҳ тузилди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши очилиб, терговни ДХХ олиб бориши белгиланди. Ҳозирча Сардоба иши бўйича икки киши ҳибсга олинди. Тергов ҳаракатлари эса давом этмоқда. Қамоққа олинганлар сув омбори қурилишига алоқадор бўлмаган, балки улар омбор топширилганидан кейингина лавозимларга тайинлангани кўпчиликнинг эътиборини ўзига қаратди. Сайтимизда чиққан туркум мақолаларда ҳодиса тафсилотларидан яхши хабардорсиз, шунинг учун гапни қисқа қилиб бошқа хабарларга ҳам ўтсак.

    Коронахабарлар

    Ўтган йили Хитойнинг Ухань шаҳрида бошланган ва январь ойи охирларидан бутун дунёга тарқалишда давом этган SARS-CoV-2 коронавируси келтириб чиқарган COVID-19 пандемияси ҳали ҳамон бизни тарк этиш истагида эмас. Май ойи давомида касаллик баъзи минтақаларда пасайган бўлса, айримларида авж олишда давом этмоқда. Масалан, касалликнинг Хитойдан кейинги ўчоғи бўлган Европа давлатларида касаллик чекинаётган, карантин тартиблари бекор қилинаётган бўлса, Лотин Америкаси, АҚШ давлатларида авж олмоқда. Ой охирларига келиб касаллик Африкада ҳам ўсишни бошлангани хабар қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Май ойида Франция, Италия, Испания, Германия сингари бир қатор давлатлар карантин чекловларини бекор қилишни ва енгиллатишни бошлади. Францияда мактабларга рухсат этилган. Испания эса 1 июлдан бошлаб ўз чегараларини хорижликлар учун очишни режалаштирмоқда. Европада Черногория коронавирусни енган илк давлат бўлди. Чехияда эса жамоат жойларида ниқобсиз юришга рухсат берилди. Мамлакат биринчилардан бўлиб, апрель ойидан бошлаб карантин чораларини енгиллаштиришни бошлаган эди. Шунингдек, у фуқароларига чет элга чиқишга рухсат берган илк давлат бўлган эди. Хуллас, Европа касалликдан қутулиш йўлига кирди.

    Бу пайтда эса АҚШ  ҳамда Лотин Америкаси давлатларидаги вазият ҳамон жиддийлигича қолмоқда. Айниқса, Бразилия, Перу, Эквадор ҳамда Мексиканинг айрим ҳудудларида. Май ойи давомида Бразилия касалланишлар сони бўйича АҚШдан кейинги 2-ўринга чиқиб олган эди. Бу борада Россияни қувиб ўтди. Бразилиядаги аҳволнинг ёмонлашувига мамлакат президентининг ўз вақтида карантин чораларини кўрмагани сабаб бўлгани айтиб келинади. АҚШда эса касалланишдан вафот этганлар сони 100 минг кишидан ошиб кетди. Умумий касалланишлар сони АҚШда 1 миллион 800 минг кишига, Бразилияда 450 минг кишига, Россияда эса 380 минг кишига яқинлашмоқда.

    Россиянинг етакчи сиёсатчиларидан, Чеченистон Республикаси президенти Рамзан Қодировнинг касал бўлгани ҳақида гап-сўзлар тарқалгани сабабли унинг ўзи омма олдида кўриниш бериб, соппа-соғ эканини маълум қилди.

    Мавзуга доир:

    • Коронавирус эпидемияси вақтида бир марталик қўлқоп тақиш фойда берадими?
    • Жамоатчилик олдида кўриниш берган Ким. Қайси мамлакатларда карантин қоидалари юмшатилмоқда? Жаҳон ҳафта ичида
    • Ғарб разведкаларининг Хитой коронавирусни қасддан тарқатгани ҳақидаги айблови ростми?
    • Иш фаолиятини тиклаётган британияликлар ва АҚШнинг устидан кулаётган Хитой. Пандемиядан сўнг БМТни нималар кутмоқда? Жаҳон матбуоти шарҳи
    • Пандемияда карантинда ўтирмаган ягона Европа давлати. Швециянинг коронавирусга қарши стратегияси бутун дунёга ёйилмоқда
    • Жаҳон ҳафта ичида. Бразилиядаги коронавирусга боғлиқ рекорд рақамлар ва Афғонистондаги сиёсий вазият. Евросиё иқтисодий иттифоқи фаолиятидан кимлар норози?
    Коронавирус билан боғлиқ хавотирли вазият Марказий Осиё республикаларида ҳам давом этмоқда. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам карантин талаблари секин-асталик билан юмшатилишига қарамай, касалланиш ҳолати ўсишда давом этмоқда. Май ойи ўрталарига келиб, вазият бироз барқарорлашгандек эди. Аммо ойнинг сўнгги ўн кунлигида вазият яна жиддий тус ола бошлади. Янгидан касалланиш ҳолатлари аниқланишда давом этмоқда. Энг хавотирли ери касалланиш ҳолатлари аҳоли орасидан пайдо бўлаётганидир.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Жумладан, яқинда карантиндан холи ҳудудга айланган Бухоро вилоятидан бир оиланинг етти нафарида касаллик аниқланди. Натижада вилоятда карантин талаблари яна қатъийлашди. Касаллик билан боғлиқ юқори ҳолатлар май ойи давомида Навоий ва Самарқанд вилоятларида кузатилди. Самарқандда кенг тарқалишига сабаб аҳолининг карантин талабларига риоя қилмаётгани ҳам бўлиши мумкин. Самарқандлик гувоҳларнинг айтишича, одамлар кўчада маскасиз ёки маскани оғзидан пастга тушириб юриш ҳолатлари, бесабаб кўчада йиғилиб ўтириш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда. 27 май куни Навоий вилоятида бир кечанинг ўзида 31 кишида касаллик аниқлангани хабар қилинди. Мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони ҳозиргача 3500 нафардан ошди.

    Май ойига қадар коронавирус билан боғлиқ ҳолат расман тасдиқланмаган Тожикистон бугун Марказий Осиёда Афғонистон (12 минг) ва Қозоғистон (9,5 минг)дан кейин учинчи ўринда бормоқда. Бу борада у Ўзбекистонни ортда қолдирди. Мамлакатда касаллик билан боғлиқ ҳолатлар сони 3500 кишидан ошгани маълум қилинди. Қирғизистонда эса касалланганлар сони 1600 га яқинлашди. Туркманистон эса ҳамон расман касалликдан холи мамлакат бўлиб қолмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Жаҳон ҳафта ичида. Коронавируснинг ошаётган рақамлари ва европаликлар учун очилаётган чегаралар. Туркманистон ва Шимолий Корея нимани яширмоқда?
    • АҚШда камаётган коронавирус ва Билл Гейтсдан карантин учун китоблар рўйхати. Тожикистонда коронавирусдан вафот этганлар сони аслида қанча? Ҳафтанинг энг муҳим твитлари
    Бошқа хабарлар

    2020 йил 25 май куни Ўзбекистон Ҳарбий судида Жиноят кодексининг 157-моддаси (Давлатга хоинлик қилиш) 1-қисми ва 248-моддаси (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган Рафик Сайфулинга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Маълум қилинишича, суд судланувчи Рафик Сайфулинни юқорида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Гап шундаки, Сайфулин Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланган.

    Фото: «Фергана»

    Фото: «Фергана»

    4 май куни Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)нинг Шаржа шаҳридаги осмонўпар бинода ёнғин содир бўлди. Gulf News’нинг маҳаллий полицияга таяниб хабар қилишича, яқин атрофдаги биноларда яшовчи аҳоли хавфсиз жойга кўчирилган. Нашр бино автотураргоҳ билан қўшиб ҳисоблаганда 45 қаватли эканини ёзган. Бироқ кейинчалик осмонўпар бино 48 қаватли экани ойдинлашди. Ёнғин натижасида 12 киши жароҳатланган. Вафот этганлар ҳақида маълумот берилмаган.

    11 май куни илм-фан тарихида ҳам янгилик юз берди. Гап шундаки, шу куни Nature журнали Болгариянинг Бачо Киро ғоридан топилган қадимги одам тишининг AND тести ҳамда ёшини аниқлаш бўйича ўтказилган радио карбон таҳлил натижаларини эълон қилди. Натижалар шуни кўрсатдики, ушбу топилма Homo Sapiens одамига тегишли бўлиб, унинг ёши 45 минг йилдан ортиқ дея ҳисобланди. Бу эса Европага Homo Sapiens’нинг келиш вақтини яна 5 минг йилга узайтирди. Яъни Европага Homo Sapiens бундан 45 минг йил илгари келган бўлиб ҳисобланади эндиликда.

    17 май куни Афғонистонда узоқ кутилган келишув имзоланди. Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ҳамда собиқ бош вазир Абдулла Абдулла ҳукумат бошқарувини бўлиб олиш ҳақидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда президент вакили Сиддиқ Сиддиқий хабар қилган. «Ашраф Ғани ҳамда Абдулла Абдулла ўртасида сиёсий битим имзоланди. Абдулла Абдулла яраштириш бўйича Олий миллий кенгашга раҳбарлик қилади. Унинг вакиллари Кенгаш аъзолигига ва Вазирлар маҳкамаси таркибига киритилади», — деб ёзган Сиддиқ Сиддиқий Twitter’даги саҳифасида. Шунингдек, Афғонистон ҳарбий кучлари бошқаруви мамлакатдаги ўзбеклар лидери сифатида кўриладиган маршал Абдулрашид Дўстумга топширилган.

    19 май куни Покистонда мудҳиш воқеа содир бўлди. Pakistan International Airlines авиакомпаниясига тегишли Airbus А320 йўловчи самолёти қулади. Унинг бортида 107 киши бўлгани хабар қилинди.  Лайнер Лахор шаҳридан Карачи шаҳрига рейсни амалга ошираётган эди. Маълум қилинишича, самолёт Карачи шаҳри аэропорти яқинида, қўнишга бир дақиқа қолганда ерга қулаган. Самолётнинг кутилмаганда қулаб тушишига самолётнинг қушлар галаси билан тўқнашиб кетгани сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда маҳаллий Nation газетасининг Twitter’ида маълум қилинган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Pakistan International Airlines бош директори Аршад Малик матбуот анжуманида самолётнинг техник жиҳатдан соз ҳолатда парвозни амалга оширганини билдирган. У авиаҳалокат сабаблари бортдаги махсус қурилма ҳамда қора қути маълумотлари асосида аниқланишини қайд этган. «Қора қути топилмагунича бу борада аниқ бир фикр айтиб бўлмайди», — дея авиакомпания раҳбари сўзларини келтирган Geo TV.

    Самолёт қулаши оқибатида унинг бортида бўлган йўловчилардан икки нафари тирик қолишга муваффақ бўлган. Омон қолганлар касалхонага ётқизилди, олинган жароҳатларнинг оғирлик даражаси ҳақида хабар берилмади. Фалокат натижасида 97 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Reuters агентлиги самолёт бортида 107 киши бўлганини маълум қилди: 99 нафар йўловчи ва саккиз нафар экипаж аъзоси. Авиакомпаниянинг Facebook’даги баёнотида эса самолётда экипаж аъзолари билан бирга 99 киши бўлгани ёзилган.

    24 май куни Исроилда амалдаги бош вазир Бенжамин Нетаньяху устидан суд жараёни бошланган. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар тарқатган. Бу эса мамлакат тарихидаги биринчи шундай ҳолат ҳисобланади. Шу пайтгача ҳали бирор бош вазир судга тортилмаган. Нетаньяху фирибгарлик, порахўрлик ва ишончни суиистеъмол қилишда айбланмоқда.

    Прокуратура айблов хулосасини уч йил тайёрлаган: судда айбловчи томондан 300 дан ортиқ гувоҳ иштирок этиши кутилмоқда. Тахминларга кўра, суд жараёни бир неча ойдан бир неча йилга қадар давом этади. Исроилда бунга қадар ҳам бош вазирлар устидан бир неча маротаба суд бўлиб ўтган. Нетаньяху суд жараёни мазкур лавозимда амалда фаолият кўрсатаётган вақтда бошланган биринчи ҳукумат раҳбарига айланди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    31.05.2020, 14:12   Изоҳ (0)   79096
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирус сабаб Китоб тумани ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилди

    31.05.2020, 13:11

    Мудофаа вазирлиги тизимида лавозим тайинловлари амалга оширилди

    31.05.2020, 12:10

    Навоийда инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган 222 млн сўмдан кўп пул маблағларининг талон-торож қилингани аниқланди

    31.05.2020, 11:32

    Тошкентда коронавирусга чалинган уч бемор реанимацияга олинди

    31.05.2020, 10:18

    Шофирконда коронавирусга чалинган ҳайдовчи билан мулоқотда бўлганларда касаллик аниқланди. Ўзбекистон бўйича касалланиш ҳолатлари сони 3554 тага етди

    31.05.2020, 10:00

    Фарғонада ободонлаштириш бошқармаси мансабдорларининг 202 млн сўмдан ортиқ бюджет маблағларини ўзлаштиргани фош бўлди

    31.05.2020, 09:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Систит — бу уят эмас!

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳажда илк бор қутқарувчи дрон ишга туширилади

    Дунё | 2 июн, 14:59

    Америкалик эр-хотин болалик суратларидан битта боғчага боришганини пайқаб қолишди

    Лайфстайл | 2 июн, 14:47

    АҚШда аёл “жинни чиқариш” учун ўғлини ўлдириб қўйди

    Дунё | 2 июн, 14:45

    Golden Boy 2025: Бу йилги мукофот учун асосий даъвогарлар кимлар?

    Спорт | 2 июн, 14:41

    Xiaomi бош терисини ҳимоя қилувчи “ақлли”фен ишлаб чиқарди

    Лайфстайл | 2 июн, 14:20

    Ирландия қирғоқларида 350 йил олдин чўкиб кетган кема топилди (видео)

    Дунё | 2 июн, 14:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.