Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Huawei ва Dailymotion компаниялари ўзаро ҳамкорлик келишувини имзолаганини маълум қилди. Унга кўра, Huawei ва Honor смартфонларида мазкур стриминг сервисининг контенти, шунингдек, янги видеоплеер пайдо бўлади, деб хабар қилди IXBT.

Фото: Gizchina

Фото: Gizchina

Huawei АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши сабаб Google сервисларидан фойдалана олмагани учун ўзининг смартфонларига YouTube ўрнини эгаллайдиган сервисни топишга мажбур бўлди. Маълумотларига кўра, Dailymotion’да YouTube блоклаб қўйган кўплаб видеороликларни кўриш мумкин.

Huawei Video дастури ҳозирда кўплаб кўнгилочар материаллар, хусусан, фильм ва сериалларни тақдим этмоқда. Ҳамкорлик доирасида Huawei Video’нинг видеони қайта ишлаш ва томоша қилиш қурилмалари Dailymotion видеоплеери билан бирлаштириб юборилади.

Хитой бренди Google’нинг муқобили сифатида ўз қурилмалари учун Huawei Mobile Services (HMS Core) экотизими устида фаол иш олиб бормоқда. Dailymotion YouTube’ни ўрнини эгаллаш орқали, Huawei’га ўз позициясини мустаҳкамлашда ёрдам бериши керак. Шунингдек, фойдаланувчиларнинг платформага бўлган қизиқишини жалб этиш учун босқичма-босқич янги функцияларни жорий этиш режалаштирилган.

Маълумот учун, Dailymotion’нинг аудиторияси 250 миллиондан ошади ва у ўз хизматларини 35 тилда тақдим этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар