Икки кун олдин Xiaomi ўзининг жамоавий молиялаштириш платформаси орқали Smart Lock E «ақлли» қулфини 126 доллардан тақдим этганди. Қулф учун йиғилган маблағлар компания кутганидан 1000 фоизга ошиб кетди, деб хабар беради IXBT.
Компаниянинг янги маҳсулотлари билан доимо содир бўлгани каби бу сафар ҳам олдинга қўйилган мақсад муваффақиятли амалга оширилди ва керакли маблағ йиғилди. Эътиборли жиҳати, лойиҳа бир неча дақиқа ичида молиялаштирилган, краудфандинг кампанияси бошланганидан ярим соат ўтиб эса керакли маблағ 1000 фоиздан ошиб кетган.
Xiaomi Smart Lock E «ақлли» қулфи олти турдаги блокдан чиқариш функциясига эга, жумладан, бармоқ изи сканери, парол, вақтинча парол, Bluetooth, Homekit ва авария калити. У дактилоскопик датчик билан жиҳозланган. Компаниянинг таъкидлашича, янги датчик 98,5 фоиз аниқликда ишлайди.
Xiaomi Smart Lock E саккизта аккумулятор ёрдамида 18 ойга қадар ишлайди. Аккумулятор заряди 20 фоиздан пастга тушса, қулфдаги қизил ёруғлик диод ламаси ёниб, уни қувватлантириш лозимлигини эслатади.
Изоҳ (0)