Япониянинг Мэйзи университети олимлари виртуал овқатлар таъмидан лаззатланиш имконини берувчи қурилма ишлаб чиқарди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Янги ишланмани мутахассислар Норимаки синтезатори деб атади. Норимаки — бу суши атрофига ўраладиган денгиз ўтлари тури ҳисобланади.
Синтезатор тилнинг маълум зоналарига таъсир кўрсатади ва инсон у ёки бу таъмни ҳис этади.
Бу таъм рецепторларини қўзғатадиган минимал электр таъсири туфайли юз беради.
Жараёнда электрофорез, яъни электр қуввати билан фаоллаштирилган микроскопик заррачалар миграциясидан фойдаланилади.
Норимаки синтезаторини тилга қўйиш керак бўлади.
Шунда бешта — ширин, шўр, аччиқ, нордон ёки умами мазаларидан бирини ҳис этиш мумкин.
Умами мазани сўз билан тарифлаш мумкин. Бу мол гўшти ва товуқ гўшти ўртасидаги таъм бўлиб, уни ҳар ким ўзича ҳис этади.
«Агар ушбу қурилма таом суратига қараб фойдаланилса, мия инсоннинг ҳақиқатан ҳам шу таомни еяётгани ҳиссини кучайтиради», — дейди олимлар.
Ушбу қурилмадан овқат ҳажм қилиш тизими бузилган инсонларда, масалан, парҳезлар жараёнида фойдаланиш мумкин.
Изоҳ (0)