Россиялик дизайнер Аристарх Чернишев келажак смартфони концептини ишлаб чиқди. PIO (Personal Information Organism — шахсий информацион организм) смартфони генетик ўзгартирилган зулук ва мобил гаджет гибридидан иборат. Бу ҳақда «Hi-Tech.Mail.ru» хабар берди.
Қайд этилишича, қурилма уни таққан инсоннинг организми ҳолатини мунтазам равишда назорат қилади. PIO смарт-соатларга ўхшаб инсон билагига маҳкамланади, бунда қурилманинг ўзи билакка ўрмалаб чиқади. Гаджет қувватлантирилмайди, фойдаланувчининг қони унинг қувват манбайи бўлиб хизмат қилади.
«Инсон ўзи сезмаган ҳолда ичак ва терисидаги кўплаб микроорганизмлар симбиозида яшайди. Ушбу микроорганизмлар бизга овқатни ҳазм қилиш ва терини ҳимоя қилишга ёрдам беради», — дейди Чернишев.
Дизайнернинг сўзларига кўра, инсонлар ва бошқа организмлар симбиозини, хусусан, улар томонидан яратилган микроорганизмларни янги даражага олиб чиқиш вақти келди.
Изоҳ (0)