Бақлажон витаминларга бой фойдали сабзавотлардан бири ҳисобланади. Унга ёнғоқ, саримсоқ қўшилгандаги таъмни эса тасвирлашга тил ожиз.

Фото: Lifehacker

Рулетларни тайёрлаш учун қуйидаги маҳсулотлардан фойдаланамиз:

  • бақлажон — 3 дона;
  • ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ;
  • ёнғоқ — 1 пиёла;
  • саримсоқ пиёз — 1 дона;
  • сирка — 2 ош қошиқ;
  • исмалоқ, укроп;
  • таъбга кўра туз ва суз.

Тайёрланиш жараёни:

  • Бақлажонни узунчоқ қилиб кесиб, тахири чиқиши учун ярим соатга, тузли сувга солиб қўйинг.
  • Бўлакларни ўсимлик ёғида қовуриб олинг.
  • Қовурилган бақлажонларнинг ортиқча ёғини сингдириб олиш учун қоғоз сочиққа қўйинг.
  • Ёнғоқ, саримсоқ пиёзни қўшиб блендерда майдаланг, сув қўшиб сметана суюқлигидек массага келтиринг.
  • Аралашмага кўкат, туз, сирка қўшиб аралаштиринг.
  • Начинкани қовурилган бақлажон устига солинг ва рулет қилиб тўғранг.
  • Тайёр бақлажонларни музлаткичга қўйиб совутинг.

Ёқимли иштаҳа!

«Дарё»даги бошқа рецептлардан ҳам фойдаланинг.