Мазкур тансиқ таом ифторлик дастурхонингизни безаши аниқ. Шарчаларга бринза ўрнига пишлоқ қўшса ҳам бўлади.

Фото: Lifehacker

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Картошка — 3 дона (ўртача)
  • Бринза — 80 гр
  • Ун — 1,5 пиёла
  • Кўк пиёз ва шивит
  • Тухум 2 дона
  • Нон талқони

Тайёрланиш жараёни:

  • Картошкадан пюре тайёрланг.
  • Пюрега бринза ва кўкатлар қўшинг.
  • Аралашмадан шарчалар ясанг.
  • Ҳар бир шарчани биринчи унга кейин тухумга ва охири нон талқонига ботиринг.
  • Агар масса ёпишқоқ бўлса, бироз ун қўшишингиз мумкин.
  • Шарчаларни 3-4 дақиқа тилларанг бўлгунича, ўсимлик ёғида қовуриб олинг.
  • Тайёр шарчаларни исталган соус билан бирга дастурхонга тортиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!