• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавируснинг еттинчи ҳафтаси дайжести: Шамол ва сув исканжаси, карантиннинг юмшаши, Сардобага йўл олган карвонлар

    Телевизор ва интернет орқали Шимолий Американинг даҳшатли бўронларида парчаланган, Шарқий Осиёнинг тошқинлари ювиб кетган уйларни кўрардик, аммо бу фалокатлар бизга сира ҳам етиб келмайдигандек туюларди. Аммо бу ҳафта жуда синовли келди, табиат оз муддатда ўз қудратини кўрсатиб қўйди. Бухоронинг бўрони ва Сардобанинг сув тошқини пандемия ташвишларини четга суриб ташлади

    Мавзуга доир:

    • Коронахабарлар, карантин, мисли кўрилмаган чоралар, ташвиш ва хавотирлар. Ўзбекистонда коронавируснинг биринчи ҳафтаси дайжести
    • Ўзбекистон бўйлаб тарқалаётган коронавирус, тўхтатилган транспортлар, ёпилган постлар, беш кунда битказилган шифохона. Ўзбекистонда коронавируснинг иккинчи ҳафтаси дайжести
    • Коронавируснинг учинчи ҳафтаси дайжести: Кучайган карантин, хайрия хавотири, чекловлар: >65 ёш; <2 метр; >37 даража
    • Ўзбекистонда коронавируснинг тўртинчи ҳафтаси дайжести: Ўзимизнинг тестлар ва тиббий вентилятор, хайр Анвар Обиджон, бободеҳқондан умидлар
    • Ўзбекистонда коронавируснинг бешинчи ҳафтаси дайжести: Шиддат билан тарқалган вирус, постдаги қуролли ҳарбийлар, ўзимизнинг «ақлли ниқоб»имиз, якка-якка ифторлик
    • Ўзбекистонда коронавируснинг олтинчи ҳафтаси дайжести: Бир грамм вирус, Telegram тестлари, юмшаётган карантин ва яна бир янги фонд
    27 апрель куни Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларида қаттиқ шамол келди. Илгари ҳудудда бундай шамол кузатилмагани боис унинг оқибатларидан халқ хўжалиги ниҳоятда катта зарар кўрди. Туманлардаги ўнлаб уйларнинг томини шамол учириб кетди, алоқа линиялари, электр симлари узилди. Шамол, ёмғир аралаш ургани сабабли қишлоқ хўжалиги экинларига тиклаб бўлмас даражада зиён етди. Шамол Навоий, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларига ҳам зарар етказди, бироқ энг катта зарарни Бухоро кўрди. Қоракўл ва Олот туманлари билан алоқа тамоман узилиб қолди. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоронинг талафотга учраган ҳудудларини вертолётда кўздан кечирди, маҳаллий аҳоли билан учрашди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Хабарларга кўра, шамол оқибатида 41 нафар фуқаро тан жароҳати олди. Бир киши электр симига ўралашиб ҳалок бўлди. Қаттиқ шамол орқасидан аҳоли орасида сув тошқини ваҳимаси тарқалган ва одамлар трактор тиркамасига чиқиб, турар жойидан қоча бошлади. Бироқ бу ёлғонлиги кейинроқ маълум бўлди.

    Бухоро вилоятида кучли шамол оқибатида рўй берган талафотларни қоплашга бюджетдан 100 миллиард сўм ажратиладиган бўлди. Бухорода ва бошқа ҳудудларда содир бўлган табиий офатда кўрилган зарар «Ўзагросуғурта» томонидан қоплаб берилиши айтилди.  Шавкат Мирзиёев бухоролик деҳқонларга таскин бериб, ғалла йўқотилган ерларга пахта экилишини айтди.

    Ушбу ҳафтадаги об-ҳаво ўзгаришлари Самарқандга ҳам шикаст етказиб, кўплаб хонадонларни сув босди. Қўшни вилоятларда газ таъминоти издан чиқиб кетди. Бекободда сув тошқини юз берди. Фарғона водийсида электр таъминоти узилди. Бўрон пойтахтни ҳам четлаб ўтгани йўқ.

    * * *

    Бухородаги шамол тиниб улгурмасдан Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонидан «сув сизаётгани» хабари тарқалди. 2020 йилнинг 1 май куни соат 05:55 да Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба» сув омбори дамбасининг олти пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги сув омбори атрофидаги 2–3 аҳоли пунктлари эвакуация қилинганини билдирди.

    Шундан кейин сув омборининг суви ёйилиши мумкин бўлган ҳудудларда аҳолини ёппасига кўчириш бошланди. Сирдарё вилояти туманларига қўшилиб, Жиззах вилоятининг тегишли туманлари аҳолиси ҳам кўчирилди. Даставвал сув омбори қурилишига масъул ташкилотлар кенг кўламли ҳалокатга «кўнгилсиз ҳодиса», «табиий офат» тусини беришга уринди. Бироқ қатор журналистларнинг кузатувлари ва таҳлилий мақолалари Сардоба ҳалокати техноген эканига шубҳани қолдирмади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Сардоба сув омборидаги авария туфайли етмиш мингга яқин фуқаро яшаб турган жойидан кўчириб, бошқа жойга ўрнаштирилди. Ҳалокат жойига президент дарҳол етиб бориб, тўғоннинг бузилган жойини кўрди. Авария оқибатларини бартараф этиш ва аҳолини эвакуация қилиш тадбирларига ФВВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, ДХХ, Бош прокуратура, Соғлиқни сақлаш, Транспорт, Энергетика, Сув хўжалиги вазирликлари хизматларидан жами 3 821 нафар шахсий таркиб ва 400 дан ортиқ техника жалб этилди.

    Жиловланмас офат бўлган сув қўшни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти аҳолисини ҳам безовта қилди. Сув босиши мумкин бўлган ҳудудлардаги минглаб фуқаролар кўчирилди.

    Сирдарёликлар бошига тушган катта ташвиш бошқа вилоятлар аҳолисида ҳамдардлик ҳиссини уйғотиб юборди. Қашқадарё, Тошкент, Андижон, Самарқанд ва бошқа вилоятлардан озиқ-овқат, кийим-кечак ва зарурий маҳсулотларни ўз ичига олган карвонлар жўнатила бошлади ва ҳали ҳам давом этмоқда. Ижтимоий тармоқларда фаол фуқаролар «Биз биргамиз», «Елкама елка» каби гуруҳлар ташкил этишиб, сирдарёликларга маблағ ва зарур маҳсулотлар йиға бошлади. Наманган, Андижон ва Фарғонадан 75 та юк машинасидан иборат карвонлар Сирдарё ва Бухоро сари йўлга чиқди.

    * * *

    Ўзбекистонда камдан-кам кузатиладиган ўзгаришлардан бири шуки, бу ҳафта икки турдаги бензин нархи бирдан пасайди. 29 апрель кунидан бошлаб Аи-92 маркали бензин нархи 500 сўмга арзонлашиб, 5 500 сўм қилиб белгиланди.  3 майдан эса маҳаллий АИ-80 бензин нархи 4 минг сўм этиб белгиланди. Бу ҳам кичик прогресс.

    * * *

    Келинг, ўзимизнинг коронахабарларга қайтамиз. Дунё муҳокамалари марказидан COVID-19 ҳали тушмаган бўлса ҳам, Ўзбекистондаги табиий ва техноген икки ҳалокат диққатимизни вирусдан чалғитди. Зотан, карантин қоидалари ўтган ҳафтаданоқ юмшатила бошлаган эди.

    Фото: Исроил Тиллабоев

    Фото: Исроил Тиллабоев

    Шундай қилиб 2020 йил 30 апрель куни соат 06:00 дан фуқароларга – иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга), шу жумладан велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга рухсат этилди.

    Бундан ташқари, фуқароларга шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани (оралиқ масофа икки метр) сақлаган ва ниқоблар тақилган ҳолда сайр қилишга, бунда 14 ёшгача бўлган болалар ота-оналарининг ҳамроҳлигида сайр қилишга рухсат берилди. Соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар вақт оралиғида такси хизматлари ҳам йўловчи ташишлари мумкин бўлди, деб ёзди @davletov.

    Хўш, вирус юққанлар сонида қандай ўзгариш бор. Кўп эмас. 3 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони жами 2 136 нафарни ташкил қилди. Тузалганлар сони эса 1 319 нафарга етди. Коронавирус ҳаётдан олиб кетган ватандошларимиз сони жами 10 нафарга етди. Охирги дунёдан ўтган киши наманганлик бўлиб, узоқ йилдан бери бемор бўлган.

    * * *

    Абитуриентлар учун янгилигимиз бор. Бу йил карантин шароитини ҳисобга олиб, тест топшириқларини соддалаштириш ишлари амалга ошириляпти. Президентнинг 2019 йилда қабул қилинган қарори асосида жорий йил бешта фандан тест топшириқлари олиниши керак эди. Ҳозир мана шу фанлар миқдорини камайтириш бўйича келган таклифлар устида ҳам ишланяпти. Охирги ўзгаришлар маъқулланса, тахминан 10 кун муддат ичида ДТМ томонидан эълон қилинади, деб ёзди @davletov.

    Президент Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, «бу йил оғир келди». Эҳтимолки, энг оғир келган ҳафта шудир. Бироқ халқимизнинг оғир дамларда бир-бирига ёрдамга ошиқиши, саховат ҳисси сақланиб қолгани кишига руҳ бағишлайди, умид уйғотади. Бугун тошкентликлар сирдарёликларга тўплаган ёрдам ҳажми керагидан ҳам ортиб кетибди. Бу яхшиликдан дарак. «Дарё»ни кузатиб боринг.

    04.05.2020, 10:42   Изоҳ (0)   200818
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сардобадан ҳикоялар

    04.05.2020, 10:16

    Сирдарёдаги сув тошқинидан жабр кўрганларнинг йўқолган ҳужжатлари тиклаб берилади

    04.05.2020, 10:14

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 2160 нафарга етди

    04.05.2020, 10:00

    Шавкат Мирзиёев: Хонадонларингизни тиклаб, сизларни янги уйларга кўчирмагунимизча тинчимайман

    04.05.2020, 09:53

    «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз хулосаларини беради». Шавкат Мирзиёев Сардоба фалокати чуқур таҳлил қилинишини айтди

    04.05.2020, 09:50

    Бухорода бир умрга қамалган 73 нафар маҳкумнинг жазоси енгиллаштирилди

    04.05.2020, 09:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.