АҚШда COVID-19 коронавирусига чалинганларнинг умумий сони бир миллион нафардан ошиб кетди. Бу ҳақда Worldometers портали маълумот берган.
АҚШ ҳали ҳам коронавирус билан касалланганлар сони бўйича рўйхатда етакчилик қилмоқда, мамлакатда 1 миллион 2 минг 963 нафар киши коронавирусга чалинган.
Бир сутка ичида 22 минг 412 кишида коронавирус инфекциясияси аниқланган. Шу тариқа Қўшма Штатларда бутун дунёда коронавирусга чалинганларнинг учдан бир қисми борлигини тахмин қилиш мумкин — 27 апрель куни бутун дунёда коронавирус билан касалланганлар сонининг 3 миллиондан ошгани хабар қилинганди.
Пандемия бошланганидан бери дунёда 917 минг нафар одам касалликдан тузалган, COVID-19 туфайли вафот этганлар сони эса 210 минг нафарни ташкил қилмоқда.Инфекциядан энг кўп талафот кўрган мамлакатлар — АҚШ, Испания, Италия, Франция ва Германия бўлиб турибди. Россия касалланганларнинг умумий сони бўйича рейтингда 9-поғонани эгаллаган, мамлакатда, сўнгги маълумотларга кўра, коронавирусга чалинган беморларнинг умумий сони 93 558 кишига етган.
Коронавирус қўзғатадиган COVID-19 пневмония касаллиги илк бора 2019 йил декабрь ойида Хитойнинг Ухань шаҳрида тарқала бошлаган. ЖССТ 11 март куни коронавирус тарқалишини дунё миқёсида пандемия даражасига чиққанини эълон қилган.
Изоҳ (0)