• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Ўзимиздан катта болаларни ютиб қўядиган бўлсак, ўйиндан сўнг калтак ейишимиз аниқ эди» — Луиш Нани болалиги, «Манчестер Юнайтед»га ўтиши ва ўғли ҳақида

    Суҳбат аввалида Луиш Нани Лиссабон билан бўлган мустаҳкам алоқаси ҳақида гапиради. Нани Амадорада (Лиссабон ҳудудига кирадиган шаҳар) таваллуд топган. У Португалия пойтахтида футбол учун туғилганди. Бу эса у билан суҳбатнинг бошланиш нуқтаси бўлди.

    Болалиги ҳақида

    Луиш Нанининг болаликдаги сурати

    Луиш Нанининг болаликдаги сурати
    Фото: Google Images

    «Ушбу шаҳар менга жасорат ва чексиз диққат-эътибор тақдим қилди. У вақтларда кўчада дўстларимиз билан футбол ўйнаш осон эмасди. Ўзингдан катта ҳамда ёмон болалар билан футбол ўйнаш учун жасорат талаб этиларди. Яхши футбол ўйнай олмаса ҳам бошқалардан кучли ва болаларни қўрқитиб юборадиган ташқи кўринишга эгалар ҳам бўларди. Мободо уларни ўйинда ютиб қўядиган бўлсак, баҳсдан сўнг калтак ейишимиз аниқ эди. Ҳаёт шундай эди», — дейди Нани.

    Тақдирга ишониши, ёш дўстини бир кун келиб «Манчестер Юнайтед»да тўп тепишига ишонтира олгани ҳақида

    2007 йил. Нани «Манчестер Юнайтед» футболчиси сифатида таништирилган

    2007 йил. Нани «Манчестер Юнайтед» футболчиси сифатида таништирилган
    Фото: Getty Images

    «Ҳа, бу ҳақиқат. Мен ростдан ҳам ўша жамоада биргаликда тўп сурган дўстим билан гаплашдим. Кеч бўлганди. Биз эндигина ўйинни тугатиб, кўчага чиққан вақтимизда, кафедаги телевизорда қўйилаётган учрашувни кўриб қолдик. Бу ажойиб эди. Чемпионлар Лигаси финал беллашувининг сўнгги икки дақиқасида ‘Манчестер Юнайтед’ 2 та гол уриб, ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. Дўстимга қарадим ва унга қуйидагиларни айтдим: ‘Бир кун келиб ушбу жамоа сафида ўйнайман ёки ‘Олд Траффорд’да бўламан’. Бу қойилмақом ўйин мени ҳаяжонга солиб қўйганди. Ва бу гаплар ҳақида у ҳеч қачон унутмади. Шундан сўнг биз бир-биримиз билан бир неча йил давомида алоқага чиқмадик. Бироқ учрашган вақтимиз у ҳамон унга берган ваъдам ёдида эканлигини айтди», — дея хотирлайди Луиш.

    Қатъиятлилиги ҳақида

    Нани айни дамдаги клуби «Орландо Сити» либосида

    Нани айни дамдаги клуби «Орландо Сити» либосида
    Фото: Getty Images

    Америка футболи мутахассислари фикрига кўра, Нани «Орландо Сити» таркибида майдонга тушган вақтларида ўзига катта масъулият олиши ҳамда қатъиятини намойиш этиши билан бошқалардан ажралиб туради. Португалиялик футболчи футболдаги ҳаётида бундай хусусиятини ўзгартирмасликка кафолат бериб келади.

    «Ҳа... Умуман олганда, шу боисдан ҳам мени четлатишди. Мавсумнинг биринчи ўйинини ўтказиб юбораман. Ҳатто ўтган мавсумнинг сўнгги ўйинида ҳам ютқазишни истамаган эдим. Биз ноқулай ҳолатга тушиб қолгандик. Шундай экан, қандай ўйин ҳақида гап кетаётганлигининг менга фарқи йўқ эди. Биз футбол ўйнар эканмиз, клуб логотипи билан фахрланиб, мухлисларга ҳурмат кўрсатган ҳолда ғалаба қозонишимиз лозим. Шу боисдан ўша баҳсда ҳакамдан ғазабландим ва сариқ карточка билан сийландим. Бироқ лига мени янада қаттиқроқ жазолашни лозим деб топди. Охир-оқибатда эса мен ҳам ўз характеримни намойиш этдим. Ҳали-ҳамон ушбу ўйинни яхши кўраман. Ҳамон ғалаба қозонишни истайман. Шунчаки дам олиб футбол ўйнашни хоҳламайман. Менда ҳар доим шундай чегара бор», — дея таъкидлайди португалиялик юлдуз.

    Ўғли ҳақида

    Нани ўғли билан бирга

    Нани ўғли билан бирга
    Фото: Getty Images

    «Каминани бахтли қилган нарса — ўғлимнинг дунёга келиши. Бу воқеа менга барқарорлик, муҳаббат ва ҳаётнинг ҳар бир жиҳатида ҳаммасига улгуриш имкониятини тақдим этди. Уни ортимда кўриш ва қандай гаплашаётганини гувоҳи бўлиш мен учун ўзгача аҳамиятга эга. Майдонда бўлган вақтим ўзимни энг юқори чўққида ҳис этган бир нечта ҳолатни бошдан ўтказганман. Айниқса ‘Манчестер Юнайтед’даги дастлабки 2 йилим ичида. Ўшанда барча совринларга эга чиққандик. Бу унутилмас лаҳзалар. Бу жуда ажойиб эди. Булар фаолиятимдаги энг муҳим совринлар. Улар берган ҳислар ҳам ўзгача. Шуни аниқ айта оламанки, ўша лаҳзалар фаолиятимдаги энг яхшиларидир», — дейди Нани.

    Нани фарзандининг Манчестерда туғилганига қарамай «Спортинг» билан ҳам алоҳида муносабати борлиги ҳақида таъкидлайди.

    «Агар ундан сўрасангиз, у ‘Спортинг’, ‘Манчестер Юнайтед’, Португалия ва Орландодан эканлигини айтади. У ҳаммасини яхши кўради. Унда барча жамоанинг либослари бор. Боғга футбол ўйнашга ўтган вақтимизда эса ўша куни қайси формада ўйнашни ўзи танлайди. У ‘Манчестер Юнайтед’ ҳақида ҳамма нарсани билади: клуб, шаҳар унинг учун кўп нарсани англатади. Боиси ўғлим айнан Манчестерда туғилган. У шаҳар билан мустаҳкам алоқа ўрнатган. Аммо ўғлим асосий жамоалар қайси эканлигини яхши билади. ‘Спортинг’, Португалия терма жамоаси, ‘Манчестер Юнайтед’ ва мана энди ‘Орландо Сити’, албатта», — дея суҳбатга якун ясади Нани.

    Маълумотнома

    Луиш Карлуш Алмейда да Куня (Нанининг тўлиқ исм-шарифи) — 1986 йил 17 ноябрда туғилган. Профессионал футболчилик фаолияти давомида «Спортинг», «Манчестер Юнайтед», «Фенербаҳче», «Валенсия», «Лацио» клубларида тўп сурган. Айни дамда АҚШнинг «Орландо Сити» клуби аъзоси.

    Нани «Спортинг» билан Португалия Кубогини 2 бор қўлга киритган. Шунингдек, мамлакат Лига Кубоги мусобақасида 1 марта ғолибга айланган. «Манчестер Юнайтед» сафида 4 карра Англия чемпиони, 2 карра Лига Кубоги соҳиби, 1 бор Чемпионлар Лигаси ғолиби. Шунингдек, 4 марта Англия Суперкубоги соҳиби бўлган. 2008 йилги Клублар ўртасидаги мундиалда ғолиб чиққан.

    Португалия терма жамоаси сафида 2016 йилги Европа чемпионатида мусобақа бош совринини қўлга киритган.

    Бошқа мақолалар:

    • Кубоги сохта пул ясаш учун ўғирлаб кетилган Англиядаги энг «кекса» футбол мусобақаси ҳақида
    • Инқироздан кейинги инқироз. Коронавирусдан сўнг футбол қандай бўлади?
    • Лэмпарддан Зидангача. Яқин ўтмишнинг таниқли футболчилари орасидан етишиб чиққан мураббийлар ҳақида
    • Лэмпард ва Жеррард қабул қилинмаган, Майкл Оуэн каби юлдузларни тарбиялаган, ҳозир эса тўйхонага айлантирилган футбол мактаби ҳақида
    • Мураббий дастхати: Зиданнинг етуклигида Марчелло Липпининг ўрни ҳақида
    • «Келдим, гол урдим, ғалаба қозондик, кетдим». «Бели синган йигит» — Ким Чельстрёмнинг «Арсенал» мухлисларига мактуби

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    22.04.2020, 15:59   Изоҳ (0)   16070
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Роберто Карлос: «Реал»га ўтишим 10 дақиқада ҳал бўлганди

    22.04.2020, 15:16

    UFC 249 нинг янги санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди

    22.04.2020, 14:18

    Ўзбекистон терма жамоасига Европадан кучли мураббий олиб келинадими? Равшан Эрматов жавоб берди

    22.04.2020, 13:02

    Ўзбекистон футболчилар экспорти бўйича жаҳонда 81-ўринда қайд этилди, Осиёда эса 6-поғонада

    22.04.2020, 12:04

    Нидерландияда коронавирус сабаб профессионал футбол мусобақалари сентябрга қадар тақиқланди

    22.04.2020, 11:08

    Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятидаги энг қийин учрашувларни айтди

    22.04.2020, 10:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.