UFC раҳбарияти UFC 249 мусобақасини АҚШнинг Флорида штатида ўтказиш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда MMA Fighting хабар қилди.
UFC кечаси аввал эълон қилинганидек 9 май куни бўлиб ўтади. Мусобақа ўтадиган жой маълум қилинмаган. Бироқ мусобақа бошланишидан аввал барча иштирокчилар штатнинг энг гавжум шаҳри Жексонвиллга бориши маълум.
Аввалроқ рестлинг промоушени (WWЕ) Флорида штатида мусобақа ўтказиш борасида келишувга эришганди. UFC ҳам бу борада рухсат олгани айтилмоқда. Айни дамда Флоридада коронавирус билан зарарланган сони 27 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, 800 нафардан ортиқ киши вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, UFC 249 мусобақаси 18 апрель куни бўлиб ўтиши мўлжал қилинганди. Кечанинг асосий жанги Тони Фергюсон ва Жастин Гэтжи ўртасидаги кечади. Гэтжи Россиядаги карантинни тарк этолмаган Ҳабиб Нурмагомедовнинг ўрнини эгаллаган.
Мавзуга доир: Тони Фергюсон Ҳабиб Нурмагомедовни итга қиёслади
Изоҳ (0)