Россиянинг Воронеж шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланган Ўзбекистон фуқароси вафот этди, деб хабар беради «РИА Новости».
Таъкидланишича, шаҳарда COVID-19 коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этганлар сони 4 кишига етган.
«Воронеждаги 8-сонли тез тиббий ёрдам касалхонасида Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Аввалроқ унда коронавирус аниқланган эди. 39 ёшли эркак Россияда яшаш ҳуқуқига эга бўлиб, яқинда Москвадан Воронежга қайтиб келган. 10 кун давомида уйида касал бўлиб ётган, 8 апрелга қадар шифокорга мурожаат қилмаган. Икки кун давомида сунъий нафас олдириш аппаратига уланган ҳолда ётган», — дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, Воронежда коронавирус аниқланган 89 кишининг 24 нафари даволанишга муваффақ бўлган.
Мавзуга доир: Нью-Йоркда коронавирусдан вафот этган учинчи ўзбекистонлик машҳур шашмақом ижрочиси Рустам Самарқандий экани маълум бўлди
Изоҳ (0)