Ўзбекистонда 17 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1380 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Аввалроқ 16 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1349 тага етгани хабар қилинган эди.
Ўзбекистон сўнгги бир сутка ичида коронавирусга чалинганлар сони 31 нафарга кўпайди. 16 апрелгача касалланиш ҳолатлари кунига 100 дан ошаётган эди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг тўрт нафари вафот этди, 129 нафари эса соғайиб, реабилитация олинди.
Изоҳ (0)