«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
16:01, 17.04.2020 105188

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1390 кишига етди

Ўзбекистонда 17 апрель соат 16:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 10 кишига ошиб, 1390 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Аввалроқ 17 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1380 тага етгани хабар қилинган эди.

Ўзбекистон сўнгги бир сутка ичида коронавирусга чалинганлар сони 31 нафарга кўпайди. 16 апрелгача касалланиш ҳолатлари кунига 100 дан ошаётган эди.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг тўрт нафари вафот этди, 129 нафари эса соғайиб, реабилитация олинди. Хорижда камида 23 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган, уларнинг уч нафари вафот этган.

Бошқа янгиликлар