Одесса ҳайвонот боғи директори карантин вақтида ҳайвонларга синтезаторда классик мусиқа чалиб берди. Жараён акс этган видео ҳайвонот боғи сайтига жойлаштирилди.
Видеода юзига ниқоб тақиб олган эркак турли жониворларга уларнинг қафаси ёнида ўтириб, куй чалиб бераётганини кўриш мумкин. Шу тариқа директор маймун, фил, айиқ, эчки ва қушларга концерт ўтказган. Концерт рэпертуаридан, асосан, классик мусиқалар ўрин олган.
Бироқ айиқлар учун бастакор Оскар Строк қаламига мансуб «Мурка» куйи чалиб берилган.
Изоҳ (0)