АҚШнинг Нью-Йорк штатида яшовчи аёл карантин туфайли уйдан ишламоқда. У ҳар куни уйида янги оқшом либосини кийиб ишлайди, уй ишларини қилади ва спорт билан шуғулланади. Аёлнинг ушбу ҳаракатлари Metro нашри эътиборини тортди.
32 ёшли Люси Рожерс одатий юмушларни тўй ва байрамона кўйлаклар кийиб бажариб, Instagram’га сурат жойлайди.
Масалан, суратлардан бирида у узун қора кўйлакда диванда ишлаб ўтирганини кўриш мумкин. Иккинчи суратда у ваннахонада катта бантли кўк кўйлакда кўриниш берган. Бошқа суратда у гулли кўйлакда спорт билан шуғулланмоқда.
Америкалик аёл изоляция вақтида зерикмаслик учун ижтимоий тармоқда аккаунт очганини айтган.
Унинг сўзларига кўра, кўйлакларни ижарага олиб кияди ҳамда ҳар куни фолловерлари билан янги суратларини бўлишади.
«Менга шошилинч тиббий ёрдам бўлимида ишлайдиган инсонлар ҳар куни кўйлакларимни кўриш учун Instagram’га киришларини айтиб, хат ёзишди»,— дейди Рожерс.
Изоҳ (0)