Польшанинг Carlex тюнинг-устахонаси янги G-Class’нинг махсус версиясини — G-Yachting Limited Editon’ни тақдим этди. Йўлтанламаснинг ўзига хослиги — кузовидаги икки ранг, хромланган 22-дюймли дискалар, шунингдек, салон поли ва ўриндиқлар ёни худди яхталардаги каби табиий ёғочдан ишлангани, деб хабар беради Motor.

Фото: Carlex Design

«Галендваген»нинг G-Yachting Limited Edition версиясини бўялмаган металл каби кўринишга эга кумушранг кузови орқали осонликча ажратиб олиш мумкин. Кузовнинг тепа қисми қора жилосиз бўёқ билан қопланган.

Фото: Carlex Design

Салон тўлиқ ёпилган: олд ўриндиқлар чармдан ишланган Carlex Design оргинал маҳсулотлари билан алмаштирилган, пол ва ўриндиқнинг орқа қисми ёғоч билан қопланган, шифт қисми алкантара (мато тури) билан безатилган. Иккинчи ўриндиқнинг ёнига Yachting Edition номли герб тикилган; кузовнинг токчалари замш билан қопланган. Бу каби ранглар жилоси йўловчига яхта каютасини ёдга солиб, «денгиз»ни ҳис қилишга ёрдам беради.

Фото: Carlex Design

Фото: Carlex Design

Техник жиҳатдан Mercedes-Benz G-Yachting Limited Edition версияси AMG G 64 каби: 585 от кучига эга 4,0 литрли В8 двигатели ўрнатилган. Трансмиссия — тўққиз поғонали «автомат».

Фото: Carlex Design

Carlex Design ҳозирча G-Yachting Limited Edition нархи ва тиражини эълон қилмади.